

"Нойер ҳали аввалги ўйин даражасига қайтмади. Тер Штеген сўнгги бир неча йил "Барселона"да ўзини яхши томондан кўрсатмоқда. Хатто Нойер яхшироқ ўйнай бошласа ҳам, тер Штеген Германия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони бўлишга ҳақли деб ўйлайман" - дейди Маттеус.
Германия терма жамоаси 16 октябрь куни Францияга қарши Миллатлар лигаси доирасида учрашув ўтказади.



