Маттеус: "Мбаппенинг тезлиги ЖЧ-2018 финалида ғолиб номини аниқлаши мумкин"
12 июл 2018 12:56
Янгиликлар
Маттеус: "Мбаппенинг тезлиги ЖЧ-2018 финалида ғолиб номини аниқлаши мумкин"
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус Франция ва Хорватия ўртасида ўтказиладиган ЖЧ-2018 финал ўйинида қайси жамоа фаворит эканлигини айтди.
"Франция терма жамоаси финал фаворити. Улар ЖЧ-2018да энг ташкиллашган ўйинни кўрсатишмоқда. Франция таркибида ўрта даражадаги футболчи йўқ.
Килиан Мбаппени алоҳида ажратиб кўрсатмоқчиман. Унинг тезлиги финал натижасига таъсир кўрсатиши мумкин. Бельгия билан ўйинда Дидье Дешам шогирдлари яхши ўйин кўрсата олишмади. Улардан кўпроғини кутгандим, аммо францияликларнинг омади келди дейиш ҳам нотўғри" - дейди Маттеус.
Фикрлар