Маттеус "Бавария" музейидан бутсасини қайтаришни талаб қилди

Aslanov Jasurbek
18 май 2015, 18:14
"Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеус "Бавария"дан клуб музейида сақланадиган бутсасини қайтаришни талаб қилди.

Маттеус бу бутсаларда миллий терма жамоа сафида мундиалда ғалаба қозонган. Шундан сўнг у бутсасини "Бавария" музейига совға қилган. Аммо ўтган йили Мюнхен клуби уни "Бавария" юлдузлари сафига қўшмади ва шу сабаб Маттеус хафа бўлди.

"Лотар бутсасини талаб қилиб тўғри иш қилди" - дейди Маттеус агенти Вим Фогель.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›