Матип "Аякс" билан ўйнаши сўроқ остида турибди
19 окт 2020 21:50
Янгиликлар
Матип "Аякс" билан ўйнаши сўроқ остида турибди
Камерунлик ҳимоячи Чемпионлар Лигаси стартини ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда Express нашри хабар тарқатди. Гап шундаки, Жоель Матип "Эвертон"га қарши ўйинда енгил жароҳат олган.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Матипнинг жароҳати жиддий эмас. Шунга қарамай, ҳимоячи "Аякс" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Мазкур баҳс 21 октябрга белгиланган.
Фикрлар