Матич МЮда қанча маош олиши маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
27 июн 2017, 08:22
«Челси» ярим ҳимоячиси Неманья Матич «Манчестер Юнайтед»га жуда яқин.

28 ёшли футболчи манкунианликлар сафида ҳафтасига 150 минг фунтдан кўпроқ маош олиши мумкин.

Охирги вақт ичида «Челси» Матич билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказди, аммо томонлар келиша олишмади. Якунда Лондон клуби «Монако»дан Тьемуэ Бакайокони сотиб олишлари билан сербиялик футболчи МЮ сафига ўтади.

Олдинроқ Матич МЮга 40 миллион фунтга тушиши айтилганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›