

"Жамоадаги муҳит натижамизга боғлиқ. Айни пайтда чемпионатдаги аҳволимиз у қадар яхши эмас. Муҳитни ҳам зўр дея олмайман. Биз оптимизмни сақлаб қолган ҳолда, охиригача ишонамиз. Мавсумни кучли тўртликда тугатмоқчимиз. Муҳит шунга боғлиқ. Агар кучли тўртликка кирсак, барча хурсанд бўлади деб айта олмайман, аммо қониқарли натижа бўлади. Агар буни уддалай олмасак, қайғуда қоламиз. Бизда ажойиб футболчилар бор. Босимга дош бера олишимиз керак", - деди Матич.



