UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  16 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

Мате Ватсадзе: "АГМК бундай аҳил ва иноқ жамоа билан юқори вазифаларни уддалашга қодир" Янгиликлар

Мате Ватсадзе: "АГМК бундай аҳил ва иноқ жамоа билан юқори вазифаларни уддалашга қодир"

АГМК жамоасининг янги трансферига айланган грузиялик ҳужумчи Мате Ватсадзе клуб матбуот хизматига АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

— "Аввало барчага “қайноқ” салом! Янги жамоа, янги мақсад ва янги марралар сари қадам қўйдим. АГМК жамоаси ҳақида Элгужа Григалашвили орқали эшитиб, бу клуб нақадар савлатли, муҳит жуда яхши ва барча ишлар йўлга қўйилганини тушундим. Келиб кўргач, жамоа билан бевосита танишгач, ўзим истаган коллективга келганимни англадим. Айниқса охирги жамоадаги танловим ва янги клубимиз ўртасидаги фарқ ҳамда тафовут нақадар катта эканлигини тушундим ва ўзбек футболига бўлган қарашим ва муносабатим яхши тарафга ўзгарди. Шунингдек, ўтган йилнинг иккинчи қисми, яъни бу чемпионатга келгунга қадар Ўзбекистонда Махарадзе ва Шота Арвеладзе фаолият олиб бораётганини эшитгандим. Лекин ўзбек футболи билан яқиндан таниш эмасдим. 

АГМКда барчаси режа асосида тизимли йўлга қўйилган. Машғулотлар жараёни, майдондан ташқаридаги жараёнлар, мураббийлар штаби ҳамда футболчилардан тортиб қолган персоналлар ҳам ўз ишини яхши сифатда амалга оширишини кўрдим. Тўғри, бу мен учун янгилик эмас. Чунки Европада кўп йиллардан буён тўп тепганман. Лекин Европадан ташқари фаолиятимда иши нопрофессионал даражада йўлга қўйилган клубда қисқа фурсат ўйнаганим учун, АГМК мисолида яна Европадагидек иш яхши ташкиллаштирилган жамоага келганимдан хурсандман.

Ўзбек футболини кузатиб келмоқдаман. Ҳар бир жамоа иштирокидаги ўйинларни имкон қадар кузатишга, ўрганишга ҳаракат қиляпман. Янги мавсумда хоҳ жамоавий, хоҳ шахсий бўлсин, мақсадларим юқори. Ўйлашимча, АГМК бемалол юқори вазифаларни уддалашга қодир жамоа. Муҳими ва биздан талаб қилинадигани - барча ўз ишини сидқидилдан ва бунга бор куч-ғайратини сафарбар қилган ҳолда ишласа бўлгани. Бу нафақат футболчи ёки мураббийлар штабига боғлиқ, балки жамоадаги ҳар бир персонал ёки бўлимлар бир маромда текис ишлаши керак. Ҳаммамиз бир мақсад йўлида бирлаша олсак, марра қилинаётган чўққига чиқиш мумкин.

АГМКда айнан бир футболчини яқин дўстимга айланди ёки кимдир билан нисбатан яхши муносабатдаман деб ажрата олмайман. Бу ерда муҳит аъло даражада ва мени барча жуда илиқ кутиб олди. Ҳали айтганларим шунчаки юзаки эмас, балки самимий гаплар. Ҳамма жуда аҳил ва иноқ. Элгужадан ташқари қолган барча футболчилар ҳам тезроқ жамоага киришиб кетишим учун ҳаракат қилиб, ёрдам беришди. Мен жамоага янги келиб қўшилганимни тезда унутдим. АГМКда алоҳида табақаланиш йўқ. Барча самимий ва иноқ. Шу боисдан ҳам мендан ташқари янги келган кўплаб футболчилар дастлаб яхши муҳитни алоҳида қайд этишади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби аҳил ва иноқ коллектив шакллантира олишгани кўриниб турибди. Бу балки майдонда кўринмайдиган, лекин жамоавий ўйин ва натижаларга таъсир қиладиган муҳим омил. 

Олмалиқлик мухлисларга аввало мени илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Ижтимоий тармоқлар орқали буни сездим ва бу менга қўшимча мотивация ва куч бермоқда. Мен шуни ваъда бераманки, ҳар куни, ҳар машғулот ва барча ўйинда мен жамоам ютуғи учун қўлимдан келган ҳамма ишни бажаришга ҳаракат қиламан. АГМК учун янги мавсумда жонимни бериб ўйнамоқчиман. Саломга яраша алик бўлиши керак. Мен АГМКда ўзим учун янги чорлов бўлганини ҳис этмоқдаман. Майдонга тушгач бор иқтидорни ишга солиш керак. Буни эса бажараман. Тезроқ чемпионат бошлансаю, мен янги жамоам либосида майдонга тушсам. Ҳозир айнан шу онларни интиқлик билан кутмоқдаман", - деди Мате Ватсадзе.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика