UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Olamsport: Жошуанинг навбатдаги рақиби маълум, Хабиб Тонидан 10 баравар кўп гонорар олади ва бошқа хабарлар  0 18:00VODIY SUPER CUP-2019. Плей-офф жуфтликлари маълум  1 17:55Шекспир "Уотфорд" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:30Карикатура: Месси Миланга келмади. Конте эса бундан хурсанд  6 17:07"Реал" ижарадаги футболчисини ортга қайтармоқчи  4 16:40"Реал" ярим ҳимоясини кучайтира оладиган ТОП-3 трансфер  15 16:14Жуда гўзал! "Краснодар" стадионида Янги йил чироқлари ёқилди  19 16:14"Барселона"да етакчилар ўйнамайдими? "Ливерпуль" ва "Интер" учун "финал". Бугунги ўйинларга тахминий таркиблар  10 15:39Карикатура: Бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари бошланади  1 15:11Чемпионлар лигаси. Сўнгги тур ўйинларидан олдин гуруҳлардаги вазият  8 15:09Карикатура: Роналду "Реал"дан кетганига афсусланмоқдами?!  8 14:48"Арсенал" ҳимоячиси жароҳатланди  0 14:19ОЧЛ-2020. Барча гуруҳлар ва плей-офф жуфтликлари ҳақида батафсил   29 14:18"Бавария"нинг янги ўйинчиси жароҳат олди  1 14:12ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳни уйда бошлаб, уйда тугатади   18

"Матч ТВ" Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди Янгиликлар

"Матч ТВ" Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди

Россиянинг асосий спорт телеканали "Матч ТВ" РПЛнинг асосий кашфиётларидан бири - "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан интервью уюштирди.

- Шомуродов Жарқўрғонда туғилган

- Ёзда 24 ёшга тўлди

- Жорий мавсум у 4та ўйинда 3та гол урди


"Ростов"нинг янги етакчилари, Карпиндан тўғри овқатланиш

- "Ростов" ёзда янада ҳужумкор жамоага айланди. Карпин услуб ўзгарганини қандай эълон қилди?

- Футболчиларга кўпроқ ҳужум қилишимизни ва прессинг уюштиришимизни айтди. Бу машғулотлардан ҳам кўриниб турган эди. Аввалига Европа жамоалари қандай ҳаракат қилишини ўргандик, биринчи турдан сўнг ўз ўйинларимизни томоша қилиб, хатолардан хулоса чиқардик.

- Карпиннинг мураббийлар штабида испанияликлар кўп. "Ростов"даги машғулотлар аввал ўйнаган жамоаларингизникидан фарқ қиладими?

"Шомуродовни "Уфа" клубидан келган деб ўйлардим". "Ростов" реабилитологи футболчилар ва мураббий ҳақида гапириб берди

- Ҳа, катта фарқ қилади. Бу ерда ҳар қандай майда деталларга профессионалларча ёндашишади. Ҳар бир футболчининг махсус индивидуал машғулоти бор. Меники қандай? Камроқ жароҳат олиш учун кўпроқ эгилувчанликка ишлаяпман.

- Александр Зуевнинг айтишича, футболчилар Карпин қўл остида танадаги ёғ миқдорига катта эътибор беришаётган экан. Салатлар тановул қилишни бошлаган Зуев яхши формага кириб олди. "Ростов"да ўтказган вақтингиз давомида жисмоний ҳолатингизда ўзгариш бўлдими?

- Танадаги ёғ миқдори бўйича муаммо бўлмаган. Аммо барибир машғулот ва "питания" билан вазн ташлашга тўғри келди. Йиғинлар олдидан Карпин тўғри овқатланиш қандай бўлишини тушунтирди - кўпроқ товуқ гўшти, балиқ маҳсулотлари, салат ва мевалар. Аммо ликопчамизга нима солганимизни текширишаётгани йўқ. Шунчаки тушунтиришди.

- "Ростов"ни икки етакчи - Гацкан ва Калачев тарк этди. Энди бу ролни ким бажармоқда?

- Рагнар Сигурдссон ва Роман Еременко. Ажойиб футболчилар.

- Мавсум стартидаги ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Янада яхшироқ бўлишини хоҳлайман, аммо ҳа, ёмон бошламадим. Шу рухда давом этишим керак. Ҳаракат қиламан.

- Ўткир паслар бўйича Еременкодан кейин иккинчи экансиз (ўртача 2,6та пас. Аввалги мавсумда 1,3та). Бу катта ўсиш. Нима ўзгарди?

- Бу йил ўзимга бўлган ишонч кўпроқ. Ўзбекистонда кўпинча пас берардим, бу иш менга ёқади. Аммо Россияда паслар учун вақт керак бўлди.

- Еременко икки йил футбол ўйнамади, ҳозир эса лигадаги энг яхшилардан бири. Бунга қандай эришяпти?

- У тер тўкиб меҳнат қилади, ишга профессионалларча ёндашади. Машғулотлардан сўнг қоладими? Машғулотларда етарлича юкламалар беришади. Шу сабабли ўз хоҳишингиз билан қола олмайсиз, фақат мураббий назоратида ишлайсиз. Агар қўшимча шуғулланишни хоҳласангиз, мураббийлар сизга программа тузиб беришади.

- "Ростов" жорий мавсум еврокубоклар учун курашга қодирми?

- Ҳа, албатта. Курашамиз. Айни дамда таркибимиз кучли.


Биринчи бутса, Моуринью билан танишиш

- Туғилган жойингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Жарқўрғонда туғилганман. Бу кичик шаҳарча. Болалигим ўша ерда ўтган, ота-онам ҳалигача Жарқўрғонда истиқомат қилишади. Отам ҳам футболчи бўлган, айтишларича яхши ўйнаган, аммо жароҳат олган. Кейин дўкон очиб, бизнесга ўтиб кетган.

7 ёшдан кўчада футбол ўйнашни бошлаганман. Майдонимиз текис бўлмасада чими бор эди. 12 ёшимда "Машъал" академиясига кирдим. У Ўзбекистондаги энг яхшиси бўлган. Биз рус, инглиз тилларини ўрганиб, компьютерда шуғулланар эдик. Бироқ ёмон ўқир эдим. Албатта афсусдаман. Бизга шундай дейишарди: "Ҳозир ўқин, кейин афсусланасиз".

Бошида қийин бўлган, чунки академия уйимдан узоқда эди (300 км.). Телефоним бўлмаган, дўстларимдан олиб ҳафтада бир уйдагилар билан гаплашиб турардим. Ота-онам ҳам қийин бўлишини, сабр қилишим кераклигини айтишган. Кейин кўникиб кетдим.

Ҳозир мамлакатимизда кўплаб академиялар мавжуд. "Машъал"нинг ишлари яхши эмас. Балки пул тугаб қолгандир. Авваллари олий лигада ўйнарди, ҳозир биринчи лигада.

- Қачон биринчи бутсангизни олгансиз? 

- Академияга кирганимдан ярим йил ўтиб. Бизда бутсаси бор бола бўларди, ундан сўраб турганман. Бунгача кеда ва кроссовкаларда ўйнаганман, академиядагилар рухсат беришарди. Москванинг "Локомотив"га кўрикка юборишганини эслайман, у ерда 10 нафар болани синаб кўришган, адашмасам ЦСКА билан ўйнаганмиз. Тахминан 14 ёшда эдим. Мактаб менга бутса берган, кейин ота-онам харид қилиб берганди.

- Болалигингизда "Бунёдкор"да ўйнаган Ривалдони майдонга олиб чиққан экансиз. Бу қандай содир бўлган?

- Амаким (Илҳом Шомуродов) "Машъал"да ўйнарди, у билан чиқишни режа қилгандим, бизни эса "Бунёдкор" томонга ўтказишди. Ривалдо билан майдонга тушишни истаганман, аммо ҳамма навбати билан турарди, сизга ким тўғри келса, ўша билан тушасиз. Омадим келган. Жуда ҳаяжонланганман, ахир у юлдуз эдида. Кейин "энди бир ҳафта қўлни ювиш мумкин эмас" деб ҳазиллашишган.

- Агентингиз - Герман Ткаченко экан. У Россия футболида машҳур. У билан қаерда танишгансиз?

- Терма жамоани бошқарган Самвел Бабаян мени унга таклиф қилган. Герман ўйинга келди, кейин кўришиб, гаплашиб олдик.

- Ткаченко сизни Моуринью билан таништирди. Мураббий суҳбатда ўзини қандай тутган?

- Герман Моуринью билан учрашув бўлишини айтмаган. Сюрприз борлигини айтган. Кутилмаганда Моуринью кириб келди. Аввалига ишонмадим, кейин саломлашиб, бироз суҳбатлашдик. У Осиё чемпионатини шарҳлаганди. Тканченко унга мен ўша чемпионатда ўйнаб, гол урганимни айтди. Моуринью буни билар экан.

- Кўплаб футболчилар ҳаёлига "юқори савияда ўйнаб кета олмайман" деган гап ўрнашиб қолади. Сизда ҳам бўлганми?

- Бундай фикрларни миямдан чиқариб ташлашга, бу ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиламан. Аммо "Ростов"га ўтиб, ассоий таркибга туша олмаганимда ҳавотирланганман. Ўйнаб кетишимга кўпчилик ишонмаган. Кимлардир бир йилдан сўнг қайтишимни айтишган.

- Қандай қилиб бунга дош бердингиз?

- Отам, икки амаким футбол ўйнашган, доимо мени қўллаб-қувватлашади. Уларнинг ишончини оқламоқчиман.

- Агентингизнинг айтишича, сиз бошқа РПЛ клублари таклифини кўриб чиқишни эмас, балки Европага йўл олишни истаётган экансиз. Қайси чемпионат кўпроқ ёқади?

- Ота-онам Европада ўйнашимни орзу қилишади. Мен ҳам шуни хоҳлайман. Топ-5га кирувчи чемпионатлардан бирида тўп тепишни ният қилганман. Қайси бири эканлиги муҳим эмас. Аммо "Ростов" билан 4 йиллик шартномам бор, кетиш ҳақида ўйламаяпман.

- Футболдан ташқари севимли машғулотингиз?

- Рус бильярдини яхши кўраман. "Ростов" кўпчилик ўйнайди.

- Ким билан бильярд ўйнаш қийинроқ?

- Михаил Осинов билан, у мураббийимиз.

- Дам олиш куни нима қилишни яхши кўрасиз?

- Кўпроқ уйда бўлишни маъқул кўраман. Дам оламан.

- Сўнгги пайтларда сизда яхши таассурот қолдирган китоб?

- Ўзбек китобларини ўқийман, охирги ўқиган китобим жуда ёқди. Русчага таржима қилсак, "Меж двух дверей" бўлади. У 1941-45 йиллардаги уруш, одамлар қандай ҳаёт кечиргани ҳақида.

- Барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси ким?

- Менга Торрес ва Дрогба ёқарди. Яна сўйлоқтиш Роналдо ҳам.

- YouTube тармоғида нималарни томоша қиласиз?

- Турли қизиқ видеолар - бирор нарса ҳақида фактлар.

- Орзуингиз?

- Ўз терма жамоам билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш.

Рейтинг: +193   

Фикрлар

   
15 ноя 20:44:43
baliboyev
eldor zo‘r hujumchi, komandasini qiyin vaziyatdan olib chiqib keta oladi bekorga u hozir RPLda to‘p urar emas hudo hohlasa yevropada kuchli beshlikdagi ligada ham o‘ynay oladi unda tezlik va kuch bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг