UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  3 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Матбуот хизматига "замбаракнинг ўқи"ми? Суперлиганинг айрим клубларига мурожаат Янгиликлар

Матбуот хизматига "замбаракнинг ўқи"ми? Суперлиганинг айрим клубларига мурожаат

Мен бу ҳақда ўтган йили ҳам ёзмоқчи бўлиб юргандим, лекин жим туришни лозим топдим.

Барчамиз кўрган, ойнаи жаҳонни титратган "Учрашув" телеминиатюрасида Эргаш Каримов акс этган тўй маслаҳатини кўргансиз. Унда бир неча киши бафуржа ўтириб, харажатларни маслаҳатлашишади. Нималар керак, кимга қандай кийим ва ҳоказо. Якунда Эргаш Каримов ёрилади.

"Бир қарич тил керакми? Сизга-чи? Велосипед, фотоаппарат, трактор. Акасига тор шим, синглисига калта юбка, ўлган бувисига янги кафан, отасига ароқ заводи. Сизга замбаракнинг ўқи". Худди шуни футбол тилига ўгирсак, қуйидаги кичик ҳикоя келиб чиқади. 

Бир клубнинг раҳбари йиғилиш ўтказмоқда. Унда бош мураббий, маъмур, стадионга масъул ходим, матбуот котиби қатнашмоқда. Мавзу янги мавсум олдидан кимга нима кераклиги. Аввалроқ барчаси қоғозга ёзилиб, директорга берилган. 

- Хўш, бош мураббийга 6та яхши футболчи. Ҳар бирининг маоши 60 миллион сўмдан. Майли кетса, кетар. Муҳими, натижа!

- Маъмур. Жамоага янги экипировка, "Puma" брендидан олиб берамиз. 

- Стадионга янги прожектор! Бу айни муддао. Бўлмаса, ЎзПФЛ лицензиясидан ўта олмаймиз. "Philips" компанияси билан келишувга эришиш арафасидамиз. Агар бу йил ҳам прожекторни қила олмасак, яна стадион қидиришимизга тўғри келади. 

- 10 йил олдин ўйнаб кетган легионер ФИФАга ёзибди. Унинг ҳам қарзини тўлаймиз. Акс ҳолда, трансфер тақиқи қўйилади. Яна бош оғриқ. Бу муаммони дарҳол ечишимиз шарт. 

- Матбуот хизмати. Харажатлар кўпайиб кетибди-ку! Янги компьютер, фотограф ишчи, сайт очиш, медиа хонасини таъмирлаш. Бироз сабр қилиб турасиз. Буларни кейинга қолдирамиз. Ҳозирча оддий ёритсангиз ҳам майли. Ўйинларга келиб турсангиз бўлди. Ўзимиздан ташқаридаги йиғин ва машғулотларга боришингиз шарт эмас. Кимдадир яхши телефон бўлса, расмга олиб юборар. 



Юқоридаги ҳақиқат аралаш тўқима ҳикояни осмондан олиб ёзганим йўқ. Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳамма эмас, аксарият клубларда матбуот хизматига эътибор етарлича, дея олмайман. Оддий мисол, январь ойига келиб вилоят жамоалари Тошкентда йиғин ўтказади,  лекин ҳеч бири клуб матбуот хизматини олиб келишни ўйламайди. Қайси клубнинг матбуот котиби жамоа билан бирга? Келганлари ҳам ўз ёнидан ёки машинасида жамоа ва касбининг ҳурмати нуқтаи назаридан ёритади. Қишни Тошкентда ўтказадиган "Сўғдиёна"нинг матбуот хизмати машғулотларни ёритмоқдами?  Ёки ҳамон сукутда ўтирган "Сурхон"даги ҳолат қандай? Ушбу клубнинг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни қилади — лицензиялаш, администрация ва ҳоказо. Маошлар ҳақида ўтган йили ҳамкасбим Фахриддин Рўзиев чиқиш қилган, Оғабек Самисов кўрсатув тайёрлаган эди. Толибжон Қосимов ҳам ўз мақоласи орқали фикрларини баён қилганди. 


Футболдаги пул. Матбуот котиблари қанча маош олади?


IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?


Қўшиқнинг фонограммаси яхшими ёки жонлиси?!


Февраль бошланиши билан сафарга отланадиган клублар бу йил қандай йўл тутишади? Ёки бирор кимса телефонидан юборган расмлар, умумий маълумотлар билан матбуот котиблари бир иложини қилиб хабар беришда давом этадими? Ўтган йили ОФК кубоги доирасида Қаршига Гонконгнинг "Ли Ман" жамоаси ташриф буюрди. Биз менсимайдиган, ўзбек футболидан даражаси паст клубнинг 4 нафар матбуот котиби "даҳшат" шароитлар билан келиб ёритди. Гонгконгдан ортда қолишимиз уятли. Кўриб ҳавасинг келади! Уйғонинглар энди. Юқоридаги ҳикоя билан мақолага якун ясайман. Матбуот хизматида ишлайдиганларга "замбаракнинг ўқи"ми?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика