UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Матбуот котиблари ва "CА" Краснодарда (Дастлабки таассурот) Янгиликлар

Матбуот котиблари ва "CА" Краснодарда (Дастлабки таассурот)

Суперлига клублар матбуот котиблари илк марта хорижда ташкил этилган семинарда иштирок этишга муваффақ бўлишди.

Айни пайтда Суперлига клублари матбуот котиблари хизмат сафари юзасидан Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб туришибди. Айтиш мумкинки, бунақаси футболимиз тарихида биринчи марта рўй берди. Бунгача матбуот котиблар Тошкентда ташкил этиладиган ўқув-семинарларда иштирок этишарди. Лекин гуруҳ бўлиб четга чиқиш ҳали кузатилмаганди.

Тан олиш керак, ўтган йилнинг сентябрь ойида ЎФА ва ПФЛда раҳбарият алмашинуви юз берганидан бери ўзбек футболида кўплаб янгиликлар кузатилди. Футболни кўтариш учун аввало етук кадрларга эга бўлиш мақсадида ЎФА ва ПФЛ имкон қадар клубларга турли йўналишлар бўйича хорижда семинар ташкил этиб келмоқда. Шу туфайли қишда шифокорлар Қатарда, кейинроқ маркетинг вакиллари Японияда бўлиб малака ошириб қайтишди. 

Ўтирган - бўйра, юрган - дарё деганларидек, ҳозирги замонда бир жойда ўтириб футболни кўтариш қийин бўлиб қолди. Мақсад футболни ривожлантириш экан, ҳаракат ҳам шунга яраша бўлиши керак. ЎФА ва ПФЛ бу ўринда клублар бир жойда қотиб қолмасин, ҳар соҳа бўйича етук ходимларига эга бўлсин деган мақсадда бошқа федерациялар билан ҳамкорлик шартномалари ва меморандум имзоламоқда. 

Албатта, баъзан эшитиб қоламиз: шунақа нарсалар керакми, клубларнинг ўз ташвиши етарли, буёқда маблағ томондан муаммо бор, тинчгина шу ерда ишлаб юраверсак яхши эмасми қабилида. Албатта, бу ўринда клубларни ҳам тушунамиз, маблағ муаммоси ҳар доим бўлиб келган. Лекин четга чиқишдан мақсад шунчаки саёҳат қилиб келиш эмас, балки нимадир ўрганиб қайтиш эканини унутмайлик. Клуб ходими айтайлик, сафарга бориб келса ва кўрганларининг қанчадир қисмини ўзи ишлаб келаётган клуб фаолиятига тадбиқ қилса шунинг ўзи катта гап. 

Биз жамоаларга яхши мураббийлар, яхши футболчилар ва кучли легионерлар керак деймиз-у, аммо ҳар бир йўналиш бўйича етук кадрларга эга бўлишимиз ҳақида негадир кўп ўйламаймиз. Ишонинг, футбол ривожи фақат зўр ўйинчилар билан маҳоратли мураббийларга боғлиқ эмас, бунинг учун керак бўлса маркетинг соҳаси, матбуот бўлимлари ҳам яхши ишлаши талаб этилади. 

ПФЛ мана шунинг учун ҳам клублар матбуот котибларига Россиянинг "Краснодар" футбол клубида семинар ташкил этиб берди. Энди сафар бўйича тўхталамиз. 13 апрель куни туш пайти Тошкент - Краснодар авиарейси орқали манзилга отландик. Шаҳарга етиб келгач клуб стадионига яқинроқ "Троя" меҳмонхонасига жойлашдик. Эртаси куни бизни иккита ўйин кутиб турганди. Дастлаб маҳаллий вақт билан 12:00да Ёшлар лигасидан ўрин олган "Краснодар" - "Арсенал" баҳси ўтказилди. 


Гапдан чалғиб кетмаслик учун ҳаммасини бир бошдан бошласак. "Краснодар" стадиони клуб номи билан юритилади ва сиғими 35 минг мухлисга эга. Ташқаридан қараганда стадион худди Римдаги машҳур Колизейни эслатиб юборади. Жуда ажойиб архитектура бўйича барпо этилган. Ўйингоҳ 2016 йилнинг 9 октябрь санасида тўлиқ фойдаланишга топширилган. 

Стадион ҳудудига кираверишда биринчи навбатда кассага дуч келасиз. Ундан сал юрсангиз ихчамгина истироҳат боғи бошланади. Одамлар ўйин йўқ кунлари ҳам бемалол келиб дам олиши, оилавий ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Атроф сокин, кўчада машиналар шовқинидан зериккан одам бу ерга келса дили яйрайди. "Краснодар" клуби жуда катта ҳудудга эга экан. Стадион, академия, 26та (!) майдон, хуллас ҳаммаси шунинг ичида. Бу ерда аввало клуб академиясининг фаолияти ҳар қандай кишини ўзига тортади. 

Туланинг "Арсенал" клубига қарши ўринбосарлар ва асосий таркиб баҳси бир кунда ўтказилди. Бизда ёшлар лигаси ўйини Суперлига учрашувидан бир кун олдин ўтишини яхши биласиз. Россияда ҳам шундай, бироқ мамлакати ҳудуди катта ва учиш парвозлари узоқлиги сабаб баъзи ҳолларда иккала жамоанинг ўйини бир кунда ўтказилар экан. Муҳими, ёшлар лигасида фақат жамоа ёшлари майдонга тушади. Шу боис ўйинлар бир-бирига халақит қилмаскан. 


"Краснодар" ўринбосарларининг "Арсенал" ёшларига қарши баҳси стадион ҳудудидаги майдонлардан бирида ташкил этилди. Ихчамгина бир томони трибунали стадионга кириб борганимизда бизни "Краснодар" футбол клуби матбуот котиби Денис Данильченко кутиб олди. Одатий салом-аликдан сўнг бизга дастлаб ўйинни кўриш, ана ундан кейин клуб билан таништиришни маълум қилишди. Ўйинга кириш бепул экан. Бир томонли трибуна лиқ тўлди дея оламиз. 

Эътиборимизни тортган жиҳат клуб атрибутикалари сотиладиган савдо шаҳобчаси ёшлар лигаси ўйини пайтида ҳам ишлайди. Бунда бемалол клуб шарфи, "ФК Краснодар" ёзуви туширилган футбол тўплари, кепка, брилок, магнит, қўл тасмаси, соат ва бошқа эсдалик буюмларини харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, егулик ва ичкилик сотиладиган дўкон ҳам ишлаб турибди. Танаффус пайтида дўкон олди тирбанд бўп кетади, бироқ ҳамма ўз навбати келишини кутади. Биздаги баъзи жойларга ўхшаб, "менга беринг", "четроқ тур, ман
оламан" деган гаплар йўқ. Хуллас, тартиб бор. 

Ўринбосарлар баҳсида "Краснодар" ёшлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Майдон текис, ям-яшил, шунга яраша ўйин ҳам зўр кечди. Стадион диктори ажойиб тарзда ишлаб берди. Диктор таркибларни таништираётганида футболчиларнинг исм-шарифи, ўйнайдиган рақамидан ташқари уларнинг туғилган йилини ҳам айтиб турди. Айтиш мумкинки, бу биз учун янгилик бўлди. Қолаверса, "Краснодар"да диктор сариқ карточка олган футболчини ҳам микрофонда айтар экан. Бу эса шахсан менга ғалати кўринди. Чунки биздаги
ёзилмаган қоидага кўра огоҳлантириш олган футболчи номи стадионда баралла эълон қилинмайди. 

Ёшлар лигаси ўйини "Краснодар" клубининг Youtube каналида онлайн ёритиб борилди. Баҳс якунига етганидан сўнг айнан ўринбосарлар жамоаси ва клуб академияси билан ишлайдиган матбуот хизмати ходими Андрей Белик клуб сайти учун мураббий ва футболчидан интервью олди. Шундан сўнг клуб тарбияланувчиларига яратилган шароит билан танишиш мақсадида "Краснодар" академияси томон йўл олдик. Бунда Андрей Белик бизга ҳамроҳлик қилди. 

Мен "Краснодар" футбол академияси Россиядаги энг катта ҳамда замонавий эканлиги ҳақида олдин кўп эшитгандим. Баъзилар ҳатто Европада ҳам ўз ўрнига эга дейишади. Ўз кўзим билан кўриб шунга амин бўлдимки, дарҳақиқат мақташганича бор экан. Тўрт қаватли катта бинода 320 футболчи таҳсил олади. Бутун Краснодар бўйлаб клубнинг филиали кўп ва ҳаммаси бўлиб жами 11 минг футболчи "Краснодар" либосида шуғулланади. Футболчилар 5-11 ёш оралиғида уйдан қатнаб машғулот ўтказиб туришади. 12 ёшдан бошлаб эса энг
иқтидорлилари клуб академиясига танлов орқали қабул қилинади ва улар ётоқ ҳамда ўқиш билан таъминланади. 

Академия ўқувчилари шаҳардаги мактабга қатнашмайди, балки ҳамма шароит академия биноси ичида муҳайё қилинган. Яъни, бўлажак юлдузлар бу ерда ҳам таҳсил олиб, ҳам машғулот ўтказишади. Четдан ёлланган ўқитувчлар болаларга мактаб дастури бўйича дарс ўтишади. Академияда сизу-бизга яхши таниш, собиқ дарвозабон Олег Беляков ёш дарвозбонларни тайёрлаш бўйича мураббий бўлиб ишламоқда. Беляков билан кўришгач интервью олиш ниятим борлигини айтганимда ҳозирча кўндиришнинг иложи бўлмади. Балки Тошкентга қайтгунимизча ўхшаб қолар. 

P.S. Суперлига матбуот котиблари билан Краснодарга келиш менга ҳам насиб қилган экан, фурсатдан фойдаланиб ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти хусусан ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ҳамда сайтимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу ҳозирча биринчи таассурот эди. "Краснодар" академиясига қилган саёҳатимиз давомида кўпчилик ҳали ҳеч қаерда кўрмаган янгиликка дуч келдик. Бу ҳақда сал кейинроқ...

Х.Холиқов, Краснодар шаҳридан. 


Рейтинг: +9   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика