Мата: "Жорий мавсумда тез-тез гол уряпман, аммо кўпроғини истайман"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2017, 16:10
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата жорий мавсумдаги ўзининг ўйинига баҳо берди.

"Ўзимни аввалгидек кучли ва кучсиз томонлари бор футболчи деб ҳисоблайман. Ҳамма гап ишонч ва жисмоний тайёргарликда. Бахтлиман ва ўз жамоадошларимга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Жорий мавсумда голлар уряпман, аммо кўпроғини истайман.

Менда бошқалар каби яхши ва ёмон ўйинларим бўлади, бироқ умуман олганда мавсум яхши ўтмоқда. Лекин бу мен учун етарли эмас. Ҳар мавсум кўпроғига эришишни истайман. Бу йилда ҳозирча ҳаммаси ўхшаяпти" - дейди Мата.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportsmole