Массимилиано Аллегри: «Менимча ПСВ тўсиғидан ўта оламиз»

Narzulla Saydullayev
20 авг 2013, 08:15
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ плей-оффида ПСВга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«ПСВга қарши ўйинлардаги ғалаба мавсумнинг ҳал қилувчи вазияти бўлади, айнан ушбу ўйин натижаси мавсумнинг кейинги натижаларини белгилаб бериши мумкин. Менимча, биз бу тўсиқдан ўта оламиз.

Ўйлашимча, октябрь ойига келиб ким нимага даъвогар экани ойдинлашади. 

А серияда «Верона»га қарши ўйинда яхши старт олмоқчимиз. «Ювентус» мавсум фаворити бўлади, бу нарсани «Лацио» устидан қўлга киритилган йирик ғалаба ҳам кўрсатиб берди», – дейди Аллегри.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru