UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  0 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  3 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  3 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0

Массимилиано Аллегри: "Эль-Шаарави "Катания"га қарши ўйинда заҳирадан тушиши мумкин" Янгиликлар

Массимилиано Аллегри: "Эль-Шаарави "Катания"га қарши ўйинда заҳирадан тушиши мумкин"

"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати 14-тури доирасидаги "Катания"га қарши ўйин олдидан юзага келган кадрлар муаммоасига тўхталиб ўтди.
"Аббьятида температура бор, эртага у ўйнамайди ва унинг ўрнига дарвозани Габриэл қўриқлайди.

Мексес тикланишга улгурмайди. Абатенинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. Ҳимояда Поли, Сильвестре, Бонера ва Урби ўйнайди.

Эль-Шаарави соғайиб, тикланишга эришди. Энди у яхши формасига тушиб олиши керак. Аммо у тезроқ майдонга тушишни истаяпти.

Эртага у асосий таркибда майдонга тушмайди. Аммо заҳирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириши мумкин.

Бу мавсумда жароҳатлар сабаб, тўлиқ таркиб билан ўйнай олмаётганимдан жуда ҳафаман.

"Селтик"га қарши ўйинда Балотелли яхши ўйин кўрсатти. Аммо у бундан ҳам яхши ўйин кўрсата олади.

Какани сотиб олингани ҳар томонлама яхши қарор. "Милан" имижи учун ҳам, жамоадаги шериклари учун ҳам. Кака уларга ўрнак бўляпти.

Галлияни? Мен мураббийман ва уни муҳокама қилиш менинг ишим эмас", деди Аллегри.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика