Маскерано: "Барселона"ни кўмиб қўйиш тўғри эмас"

Aslanov Jasurbek
15 авг 2015, 14:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано "Атлетик"ка қарши Испания Суперкубоги учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бизни кўмиб қўйиш тўғри эмас. "Барселона"да Суперкубокни қўлга киритиш имконияти бор. Ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ, олдинда бизнинг майдонда ўйин бор. Биз кўплаб ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозонганмиз. Қийин бўлиши аниқ, чунки "Атлетик" жуда кучли жамоа, аммо "Барселона" уйида ўйнайди.

Уларда бор-йўғи 3-4та голли имконият бўлд ва "Атлетик" тўртта гол урди. Бизда ҳам етарлича имконият бўлди" - дейди Маскерано.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com