UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  0 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  2 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман" Янгиликлар

Машраб Адилов: "Доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман"

"Локомотив" футзалчиси Машраб Адилов "Строител-Зарафшон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик. Кеча "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоамиз катта куч йўқотди. Бугунги учрашувда эса бу билиниб қолди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик имкониятларимиздан максимал равишда фойдаланиб кетдик ва ишончли ғалабага эришдик.

- Ўзбекистон чемпионатида кетма-кет турли хил жамоалар таркибида чемпионликни қўлга киритдингиз.

- Ҳа, бу жуда яхши ҳиссиётларни тақдим қилади. Умуман олганда мен доимо ўз олдимга юқори мақсадларни қўяман. Футболчи шу орқали ўсишга эришади. Катта мақсадлар сари интилавериш футболчини янада кучли қилади. Мен ўзим ўйнаётган жамоа учун доимо бор кучим билан курашаман.

- Келаси турда АГМКга қарши бир йўла икки ўйин бизни кутиб турибди.

- Албатта, АГМКга қарши ўйинлар қийин ўтиши турган гап. Ушбу жамоа таркибида жуда тажрибали ва иқтидорли ёш футболчилар жам бўлишган. Аммо "Локомотив" раҳбарияти бизнинг олдимизга улкан мақсадларни қўйган. Жамоамиз жуда ҳам яхши тайёргарликка эга. Биз исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсата оламиз. АГМКга қарши ўйинларда фақатгина ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика