UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Лацио" сотилмайди  0 13:22"Ал Ахли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  19 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  3 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью Янгиликлар

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқди ва бу йилни Суперлигада ўтказди. Шунга қарамасдан муборакликлар кучлилар сафида муносиб ҳаракат қилган ҳолда ўз ўринларини сақлаб қолишди.

Ҳар бир жамоада бўлгани каби "Машъал"да ҳам маълум бир вақт пасайиш юз берди. Бироқ охирги учрашувларда "газчилар"нинг натижалари ижобий томонга ўзгарди, сўнгги турларда улар муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди. Биз эса 26-турдан ўрин олган "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси Сардор Абдураимовни суҳбатга чорладик.

- Мавсумнинг ажойиб якуни билан табриклаймиз. Шахсан ўзингиз учун мавсум қандай ўтди? Биринчи даврани "Бунёдкор"да, иккинчи даврани эса қадрдон жамоангиз "Машъал"да ўтказдингиз. Таассуротлар турлича бўлиши табиий..

- Раҳмат. Қийин ўтган 2020 йилги Суперлига баҳсларини тугатиб олдик. Чемпионат аввалги йилларга қараганда мураккаброқ кечди дейишим мумкин. Коронавирус туфайли чемпионатимиз маълум муддатга тўхтаб қолди. Бунинг натижасида кўп жамоаларда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўзим учун бу йилги мавсум қониқарли ўтмади. Биринчи даврада "Бунёдкор" сафида тўп тепдим. Лекин захирада қолдим, ўйин амалиётига эга бўлмадим. Боз устига орттириб олган жароҳатимдан сўнг тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада эса "Машъал"га қайтдим. Жамоамга қай даражада ёрдам бера олдим бунга мураббийларимиз баҳо беради. Бу борада бирор фикр билдира олмайман. Боиси қаердадир билдирилган ишончни оқламаган пайтларим ҳам бўлди.

- Пойтахт клубида ўйин амалиётига эга бўлмаган пайтингизда қандай руҳий қийинчиликлар бўлди? 

- Тўғрисини айтсам руҳий томонлама қийиналдим. Захирада қолишимдан ташқари жароҳат олишим тушкунликка тушириб қўйганди. Уйдагиларимнинг ва яқинларимнинг ишончи, далдаси билан сабр қилиб юрдим. Шукур ҳаммаси ортда қолди. 

- "Машъал"нинг Про лигадан чиқиб бу йил Суперлигада иштирок этганини ҳисобга олсак турнир жадвалида эгаллаган ўрни жамоага мосми?

- Биласиз, "Машъал" ўз тарихига эга жамоа. Уч йил олдин Олий лигада еттинчи ўринни эгаллаганимизга қарамасдан негадир Про лигага равона қилишди. Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтдик. Жамоани эгаллаган ўрни қайсидир маънода қониқарли десам ҳам бўлади. Аммо, жамоа бундан ҳам яхшироғига лойиқ эди.

- Билишимизга қараганда давралар оралиғида сизга "Сурхон" жамоасидан таклиф тушган экан...

- Ҳа, "Сурхон"дан қизиқиш бўлгани рост. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади. 

- Иккинчи даврада жамоада барчада бўлгани каби "Машъал"да ҳам пасайиш кузатилди, узоқ вақтга қадар натижалар ижобий кўриниш олмади. Бу жамоадаги футболчиларнинг аксариятининг ёш эканлиги билан боғлиқми? Одатда ёш футболчиларда мана шу босимни енгиб ўтиш қийин кечади...

- Тўғри, пасайиш юз берди. Кетма-кет мағлубиятлар ўзимизга бўлган ишончни йўқолишига олиб келди. Айрим паллаларда молиявий муаммолар ҳам сабаб бўлди. Худога шукур буларнинг барчасини вақтинчалик эканлигини исботлай олмоқдамиз. Сўнгги турлардаги ғалабаларимизда мухлисларимизнинг ҳам ҳиссаси борлигини айтиб ўтсам. Майдонда уларнинг далдасини ҳис қилган ҳолда ўйнаяпмиз. 

- Ички чемпионатимизда "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор" сингари академиясига ва инфратузилмасига эга клубларимиз саноқлигина. Лекин ҳозирда буларнинг барчасида молиявий ва бошқа муаммолар бор. Нима деб ўйлайсиз, бундай клублар янада қўллаб-қувватлаш керак эмасми?

- Аламли бўлса ҳам айтиш жоиз бундай клубларимиз саноқлини ташкил қилади. Биз ҳозирда юқорида айтганингиздек академиясига эга жамоаларни кўпайтириш ўрнига борларини ҳам йўқотиб қўймоқдамиз. Молиявий муаммолар сабаб кўп клублар ўз академиясини йўқотаётгандек кўринмоқда.  Умид қиламанки буларнинг барчаси вақтинчалик. 

- Элдор Шомуродов билан болаликдан бирга катта бўлгансиз, яқин дўстингиз ҳисобланади. Сизнингча ҳамюртимиз Италия футболига мослашиб олдими? Ўйинларини кўряпсизми?

- Элдор "Женоа"га ҳозиргидан ҳам тезда мослашиши мумкин эди. Лекин жароҳати панд берди. Мана ҳозир жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва жамоасига наф келтира бошлади. Бу ўзбек футболи ва мухлислар учун қувонарли ҳолатдир. Фурсатдан фойдаланиб "Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларига Суперлиганинг ҳар бир учрашувида қўллаб- қувватлашгани учун, пандемия вақтида ҳам қалбан биз билан бирга бўлишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Ҳар қандай вазиятда ёлғизлатиб қўймайдиган ишқибозларимизга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак кам. Соғлик ва саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика