UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью Янгиликлар

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқди ва бу йилни Суперлигада ўтказди. Шунга қарамасдан муборакликлар кучлилар сафида муносиб ҳаракат қилган ҳолда ўз ўринларини сақлаб қолишди.

Ҳар бир жамоада бўлгани каби "Машъал"да ҳам маълум бир вақт пасайиш юз берди. Бироқ охирги учрашувларда "газчилар"нинг натижалари ижобий томонга ўзгарди, сўнгги турларда улар муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди. Биз эса 26-турдан ўрин олган "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси Сардор Абдураимовни суҳбатга чорладик.

- Мавсумнинг ажойиб якуни билан табриклаймиз. Шахсан ўзингиз учун мавсум қандай ўтди? Биринчи даврани "Бунёдкор"да, иккинчи даврани эса қадрдон жамоангиз "Машъал"да ўтказдингиз. Таассуротлар турлича бўлиши табиий..

- Раҳмат. Қийин ўтган 2020 йилги Суперлига баҳсларини тугатиб олдик. Чемпионат аввалги йилларга қараганда мураккаброқ кечди дейишим мумкин. Коронавирус туфайли чемпионатимиз маълум муддатга тўхтаб қолди. Бунинг натижасида кўп жамоаларда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўзим учун бу йилги мавсум қониқарли ўтмади. Биринчи даврада "Бунёдкор" сафида тўп тепдим. Лекин захирада қолдим, ўйин амалиётига эга бўлмадим. Боз устига орттириб олган жароҳатимдан сўнг тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада эса "Машъал"га қайтдим. Жамоамга қай даражада ёрдам бера олдим бунга мураббийларимиз баҳо беради. Бу борада бирор фикр билдира олмайман. Боиси қаердадир билдирилган ишончни оқламаган пайтларим ҳам бўлди.

- Пойтахт клубида ўйин амалиётига эга бўлмаган пайтингизда қандай руҳий қийинчиликлар бўлди? 

- Тўғрисини айтсам руҳий томонлама қийиналдим. Захирада қолишимдан ташқари жароҳат олишим тушкунликка тушириб қўйганди. Уйдагиларимнинг ва яқинларимнинг ишончи, далдаси билан сабр қилиб юрдим. Шукур ҳаммаси ортда қолди. 

- "Машъал"нинг Про лигадан чиқиб бу йил Суперлигада иштирок этганини ҳисобга олсак турнир жадвалида эгаллаган ўрни жамоага мосми?

- Биласиз, "Машъал" ўз тарихига эга жамоа. Уч йил олдин Олий лигада еттинчи ўринни эгаллаганимизга қарамасдан негадир Про лигага равона қилишди. Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтдик. Жамоани эгаллаган ўрни қайсидир маънода қониқарли десам ҳам бўлади. Аммо, жамоа бундан ҳам яхшироғига лойиқ эди.

- Билишимизга қараганда давралар оралиғида сизга "Сурхон" жамоасидан таклиф тушган экан...

- Ҳа, "Сурхон"дан қизиқиш бўлгани рост. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади. 

- Иккинчи даврада жамоада барчада бўлгани каби "Машъал"да ҳам пасайиш кузатилди, узоқ вақтга қадар натижалар ижобий кўриниш олмади. Бу жамоадаги футболчиларнинг аксариятининг ёш эканлиги билан боғлиқми? Одатда ёш футболчиларда мана шу босимни енгиб ўтиш қийин кечади...

- Тўғри, пасайиш юз берди. Кетма-кет мағлубиятлар ўзимизга бўлган ишончни йўқолишига олиб келди. Айрим паллаларда молиявий муаммолар ҳам сабаб бўлди. Худога шукур буларнинг барчасини вақтинчалик эканлигини исботлай олмоқдамиз. Сўнгги турлардаги ғалабаларимизда мухлисларимизнинг ҳам ҳиссаси борлигини айтиб ўтсам. Майдонда уларнинг далдасини ҳис қилган ҳолда ўйнаяпмиз. 

- Ички чемпионатимизда "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор" сингари академиясига ва инфратузилмасига эга клубларимиз саноқлигина. Лекин ҳозирда буларнинг барчасида молиявий ва бошқа муаммолар бор. Нима деб ўйлайсиз, бундай клублар янада қўллаб-қувватлаш керак эмасми?

- Аламли бўлса ҳам айтиш жоиз бундай клубларимиз саноқлини ташкил қилади. Биз ҳозирда юқорида айтганингиздек академиясига эга жамоаларни кўпайтириш ўрнига борларини ҳам йўқотиб қўймоқдамиз. Молиявий муаммолар сабаб кўп клублар ўз академиясини йўқотаётгандек кўринмоқда.  Умид қиламанки буларнинг барчаси вақтинчалик. 

- Элдор Шомуродов билан болаликдан бирга катта бўлгансиз, яқин дўстингиз ҳисобланади. Сизнингча ҳамюртимиз Италия футболига мослашиб олдими? Ўйинларини кўряпсизми?

- Элдор "Женоа"га ҳозиргидан ҳам тезда мослашиши мумкин эди. Лекин жароҳати панд берди. Мана ҳозир жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва жамоасига наф келтира бошлади. Бу ўзбек футболи ва мухлислар учун қувонарли ҳолатдир. Фурсатдан фойдаланиб "Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларига Суперлиганинг ҳар бир учрашувида қўллаб- қувватлашгани учун, пандемия вақтида ҳам қалбан биз билан бирга бўлишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Ҳар қандай вазиятда ёлғизлатиб қўймайдиган ишқибозларимизга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак кам. Соғлик ва саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика