UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  8 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  2 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8

"Машъал": Ёшларимиз иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Машъал": Ёшларимиз иродали ғалабага эришди

Бугун Тошкентда ёшларимиз 5-тур баҳсини "Локомотив"га қарши ўтказишди. Унга Бахтиёр Саттаров шогирдлари иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ Ихтиёр Тошпўлатовда ҳисобни очиш учун қулай имконият юзага келган эди бироқ тўп ноаниқ кетди. 15 дақиқада ҳимоямиздаги хатодан майдон эгалари унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бўлим якунигача ёшларимиз тўла ташаббусни қўлга олган бўлсада ҳисобни тенглаштиришни уддалай олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки ҳужумини Ҳумоюн Муртозаев гол билан якунлади. Шундан сўнг Ихтиёр Тошпўлатовда ҳам қулай имконият юзага келган эди. У ҳам вазиятни якунлай олмади. 80 дақиқада Муҳаммадали Алиқулов гол киритиб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 85 дақиқада Шоҳруҳ Достонов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни оширишни уддалади. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёшларимиз ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг очколаримиз 6 тага етди ва турнир жадвалида бир неча поғона юқорилади.

Ёшларимиз навбатдаги турни ўз майдонида 22-апрел куни Фарғонанинг "Нефтчи"сига қарши ўтказади.

Ёшлар лигаси
5-тур. 14 апрель
«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 1:3
Голлар:
1-0 Рустам Ҳамроев (15), 1-1 Ҳумоюн Муртозаев (47), 1-2 Муҳаммадали Алиқулов (78), 1-3 Шоҳруҳ Достонов (85)
Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), Авазбек Абдуллаев (Тошкент), Жаҳонгир Абдураззоқов (Тошкент), Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Дилшодбек Эргашев (8), 41.Сергей Прохоров (20), Ҳумоюн Муртозаев (52), Муҳаммадали Алиқулов (55)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

«Локомотив»: 25.Сарвар Каримов, 8.Жаҳогир Сафаров, 10.Бобирбек Тиллабоев (97.Бобуржон Эргашев 52), 11.Отабек Муҳамедов, 18.Рустам Ҳамроев, 20.Фарруҳжон Иброҳимов, 21.Дониёр Усмонов (68.Воҳиджон Юнусов 65), 22.Улуғбек Абдуллаев, 36.Хуршидбек Муҳторов (33.Лазерь Адамов 62), 41.Сергей Прохоров (7.Шоҳруҳ Мўминқулов 56), 77.Дилшодбек Эргашев (99.Ҳумоюн Аъзамов 75).
Захира: 1.Азамат Сойибов.

«Машъал»: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 5.Шоҳжаҳон Қиличев, 7.Жонибек Мирзақулов, 9.Ҳумоюн Муртозаев (93.Шоҳруҳ Достонов 60), 17.Сардор Абдураимов (c) (8.Бакир Муртозаев 80), 22.Муҳаммадали Алиқулов, 23.Бобур Искандаров, 25,Ихтиёр Тошпўлатов (20.Фирдавс Асадов 70), 34.Темур Машарипов (3.Темур Маматов 75), 47.Сирожиддин Раҳматуллаев (16.Бекзод Турсунов 82), 55.Жасур Ҳалимов (10.Искандар Шодмонов 57).
Захира: 30.Ботир Носиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика