"Машъал": Вали Келдиевга савол йўлланг

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2013
Ўз вақтида “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Насаф” сингари клубларда тўп суриб, футболчилик фаолиятининг охирги йилларини “Машъал-Академия” ҳамда “Янгиер” таркибида ўтказган собиқ футболчи Вали Келдиев айни пайтда “Машъал” футбол мактабида мураббий бўлиб ишламоқда.
Албатта, унинг иштирокидаги ўйинларни ва у киритган голларни кўпчилигимиз эслаймиз.

Агар сизда Вали Келдиевга бирор бир савол бўлса, марҳамат қилиб fcmashal@inbox.ru электрон манзилига йўллашингиз мумкин. Ўйлаймизки, мухлисларнинг Вали акага берадиган саволлари кўп бўлади. Биз имкон қадар барча саволларга жавоб олиб берамиз. Саволни йўллаётганда исм-шариф, ёшингиз, қаерда яшашингиз ва нима иш билан шуғулланишингизни ҳам ёзиб юборишни унутманг.

Ушбу саҳифа тагига ҳам саволлларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz