UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  2 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0

"Машъал": ПФЛ кубогининг ярим финалида ўйнаймиз Янгиликлар

"Машъал": ПФЛ кубогининг ярим финалида ўйнаймиз

Бугун ПФЛ кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
"Машъал" ЎФФ сунъий майдонида биринчилик вакили "НБУ-Осиё" билан ярим финал баҳси учун курашга чиқди.

Учрашувнинг дастлабки ҳужуми "банкчилар" томонида содир этилди. Даврон Валижоновнинг зарбаси дарвоза тўсини устига тегиб майдонни тарк этди. 20 дақиқада Владислав Иванов ҳимоячилардан қочиб кетиб, бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шоҳруҳ Достонов жарима майдончаси ичида сўнгги зарбани беришда адашди. 43 дақиқада Абдулла Набиевнинг қанотдан ошириб берган пасини Владислав Иванов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда тўла устунлик вакилларимиз томонга ўтди. Кетма-кет ҳужумлар ва босим якуний кўриниш олиши қийин кечди. 60 дақиқанинг ўзида "НБУ-Осиё" иккита кетма-кет ҳужум ташкил этди лекин бу вазиятда Носиров ишончли ҳаракат қилди.  Жавлон Гусейнов ҳам дарвоза тагидаги тўпни ўтказиб юборди. Шунга қарамай ташаббусни яна ўз қўлига олган "газчилар"  80 дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни оширди. Баҳснинг охиригача ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ярим финалга йўл олди.

"Машъал"нинг ярим финалдаги рақиби бугун "Бунёдкор-2" ва "Обод" учрашувидан сўнг маълум бўлади.

ПФЛ кубоги-2015
Чорак финал.
11:00. ЎФФ стадиони
"НБУ-Осиё" - "Машъал" 0:2
Бош ҳакам:
Исҳоқ Ибрагимов
Голлар: Владислав Иванов 43, - 0:1. Жамшид Ҳасанов 82, - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Жамшид Хасанов (41), Сирожиддин Раҳматуллаев (60)

"НБУ-Осиё": Искандар Мўминов, Адҳам Нормуҳаммедов, Миршоҳид Олимов, Даврон Валижонов, Леонед Кошелов, Музаффар Умурзоқов, Акмал Эргашев, Улуғбек Боқиев, Сарвар Сафаров, Жавлон Гусейнов, Аббос Пўлатов.
Захира: Фарруҳ Ормонов, Абубакир Абдураҳмонов, Аваз Исматов, Хайрулла Рисхибоев, Олег Дражук, Исроил Эргашев, Нодир Одилов.

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Иқбол Бобохонов (Шерзод Файзиев 46), Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Никита Букаткин (Олег Дмитреченко 50), Зафар Тўраев (Сирожиддин Раҳматуллаев 60), Абдулла Набиев (Ҳумоюн Муртазаев 52), Владислав Иванов (Зоҳир Қўзибоев 55), Шоҳруҳ Достонов (Игор Гордя 46).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика