"Машъал": "Олмалиқ"қа қарши тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
8 май 2017, 21:15
Олий лига 9-турида "Машъал" сафарда “Сўғдиёна”ни меҳмони бўлиб мағлубиятга учраган эди.

Бугун жамоа ўз қароргоҳида йиғилди ва 10-турдаги рақиби Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди.

Айни пайтда таркибда барча футболчилар машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Александр Хомяков шогирдлари 10-турни, Муборакда  “Олмалиқ”қа қарши ўтказади. Ушбу баҳснинг ўтиш санаси 13 май (шанба) кунига белгиланган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz