"Машъал" мухлислари жамоани стадионда қўллаб-қувватлайди

Aslanov Jasurbek
5 мар 2016, 11:34
Жамоани ҳар бир ўйинида 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаб турган мухлислар фан-клуби ҳам, бу ўйинда жамоамизга стадионда мадад бўлади.

Навоийдаги ўйинга "Машъал" мухлислар фан-клуби ҳам бормоқда.

"Бугун жамоамиз учун жуда муҳим баҳс бўлади. Бу ўйинда фан-клуб ҳам Навоийда  бавосита стадионда жамоамизни қўллаб қувватлайди. Мухлислар билан биргаликда бугун 09:00да Навоийга  йўлга чиқамиз. Йиғилиш клуб академияси стадиони ёнида бўлади. Бундай муҳим учрашувда жамоамизга ёрдам беришга ҳамиша тайёрмиз. "Машъал"дан эса ёрқин ўйин кутамиз" ,-  дейди фан клуб бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, " Қизилқум" - "Машъал" ўйини бугун 17:00да старт олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcmashal.uz