

Энди жамоамиз олдидан Ўзбекистон чемпионати ўйини турибди. 28 май куни Олмалиқда Олий лиганинг 10-турини ўтказамиз. Бу ўйинга Александр Хомяков бошчилигидаги асосий таркиб жамоамиз жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Кечадан жамоа машғулотларга киришди. Бизни хурсанд этадиган жиҳат, таркибда йўқотишлар ёки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" - "Машъал" ўйини 28 май куни 19:00 да старт олади.



