

Жамоага ушбу турда Бобур Қосимов ва Жамолиддин Убайдуллаев ёрдам бера олмайди. Қосимов «Қўқон-1912» билан, Убайдуллаев эса «Истиқлол» билан баҳсларда жиддий жароҳат олишган эди. Таркибдаги қолган барча футболчилар машғулотларда иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Машъал» бу турни сафарда «Бухоро»га қарши ўтказади. Ушбу учрашув 22 апрель (шанба) куни, "Бухоро" стадионида бўлиб ўтади.




