UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  0 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  0 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  3 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  3 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  8 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  8 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Биринчи лигаси доирасидаги 3-тур учрашувида "Машъал-БЎФМ" ўз майдонида "Зомин" жамоасини қабул қилди.
Ушбу учрашув якунлангандан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Спартак Муртозоев ("Зомин" жамоаси бош мураббийи):

"Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман.  "Машъал" нинг таркиби борасида ижобий фикр билдиришим мумкин. Йигитларимиз бугун фақат якуний нуқтани қўя олмади. Молиявий муаммолар Биринчи лигадаги барча жамоада бор. Шундай бўлса ҳам мен нолимайман. Бизга эътибор бераётган экан биз бу эътиборга яраша ўйин кўрсатишимиз шарт. Дастлабки мақсадимиз ўз минтақамизда кучли саккизликка кириб олиб кейинги босқичга чиқиш."

Дилшод Андаев ("Машъал-БЎФМ" жамоаси бош мураббийи):

"Чиройли ўйин бўлди дея олмайман. Натижа учун ҳам ҳаракат қилдик. Боиси биз дастлабки икки турда мағлубиятга учраган ҳолда ҳеч қандай очкога эга бўлган эдик. Ёш футболчиларимиз берилган барча кўсатмаларни бажаришди ва уларга миннатдорчилик билдираман.  Келаётган учрашувда бизга "Гулистон" рақиблик қилади ва бу жамоа ҳақиқатдан ҳам жиддий рақиб бўлади. Ўтган йилги Олий лига таркибини катта қисмини сақлаб қолган дейишим мумкин.  Бизга рақибнинг ким бўлишини аҳамият йўқ. Биз ғалаба учун чиқамиз ва барча имконият борича ўйин кўрсатамиз.
Охирги 15 дақиқада ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳимояга катта эътибор қаратдик. Қарши ҳужумдан омадимизни синаб кўрдик"
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика