UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

"Машъал": Биринчи ўйинда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

"Машъал": Биринчи ўйинда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнадик

Теглар :  СўғдиёнаМашъал
Бугун "Машъал" Ўзбекистон кубоги доирасида 1/8 финал босқичининг биринчи учрашувини ўтказди. Ўз майдонимизда бўлиб ўтган илк баҳсда вакилларимиз дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 12 дақиқасида Зафар Тўраевни пасидан сўнг Жамшид Хасанов бирга-бир вазиятга чиқиб борди лекин дарвозабонни ожиз қолдира олмади. 18 дақиқада энди меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишни уддалади. Бу сафар дарвозабонимиз тушунмовчиликдан сўнг хатога йўл қўйди. Рашидов қулай имкониятни йўққа чиқарди. 30 дақиқада Зафар Тўраев 30 метрлар масофада кучли зарба билан Темур Ғаниев дарвозасини аниқ нишонга олди. 40 дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Музаффаров 20 метрлардан кучли зарба йўллади ва Илёсов маҳорат кўрсатди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳам ҳужумкорлик билан бошлади. 57 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов , кўп ўтмай Зафар Тўраев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 67 дақиқада Музаффаров жарима зарбасини моҳирлик билан ижро этди бироқ бу тўпга озгина аниқлик етишмади. 70 дақиқада жамоамиз сафида бир неча ўзгаришлар амалга оширилди бироқ бу самарасини бериши қийинлашди. 85 дақиқада Шаҳзод Каримов дарвозабоннинг хатосидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва биринчи баҳcда дуранг қайд этилди.

Энди жавоб баҳси Жиззахда 21 апрель куни бўлиб ўтади.


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Дастлабки ўйинлар. 25 март (жума)
 
«Машъал» - «Сўғдиёна» 1:1
Голлар:
Зафар Тўраев 23 - Шаҳзод Каримов 85
Огоҳлантиришлар: Зафар Тўраев 26, Шаҳзод Шайманов 48, - Жаҳонгир Жиямуродов 45, Элёр Орипов 60, Акмал Холмуродов 78,
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Буров (Бухоро), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайқулов, 10.Жамшид Ҳасанов, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 25.Ихтиёр Тошпўлатов (20.Шаҳбоз Эркинов, 71), 27.Ғулом Ҳайдар Гулямов (6.Сардор Абдураимов, 71), 29.Дилявер Абибуллаев (21.Турсунмурод Ҳамдамов 84), 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (c).
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3.Ғиёсжон Комилов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 24.Сирожиддин Раҳматуллаев.

«Сўғдиёна»: 1.Тимур Ғаниев, 4.Элёр Орипов, 5.Мурод Холмуҳаммедов, 7.Санжар Рашидов (19.Шаҳзод Каримов 75), 10.Музаффар Музаффаров, 11.Фаррух Шотурсунов, 13.Сарвар Жўраев, 16.Акмал Холмурoдов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров (22.Бобир Қосимов, 60), 20.Жаҳонгир Жиямуродов, 27.Сардор Собирхўжаев (15.Тимур Ҳакимов, 46),
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 8.Суҳроб Қобилов, 9.Акмал Абдураҳмонов, 17.Санжар Риҳсибоев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика