UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди Янгиликлар

“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди

Теглар :  Машъал
ПРО-Лиганинг “А” гуруҳи қатнашчиси “Машъал” жамоаси сўнгги пайтларда кутилмаганда рақибларига очко улашиб, кўпчиликни эътиборини тортаётгани бор гап.

Эътиборлиси “газчилар”нинг ғалабасиз серияси 8та ўйиндан сўнг барҳам топди. Боиси Александр Хомяков бошқарувидаги жамоа сўнгги бор, чемпионатнинг 13-турида ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг муборакликларни сира таниб бўлмади дейиш мумкин. Негаки, “Машъал” ортда қолган 8та ўйиннинг 4тасида дуранг қайд этиб (“Истиқлол” – “Машъал” 1:1, “Машъал” – “Динамо” 0:0, “Машъал” – “Андижон” 2:2, “Машъал” – “Норин” 0:0), қолган 4та учрашувда рақибларига имкониятни бой бериб (“Норин” – “Машъал” 2:1, “Андижон” – “Машъал” 2:1, “Динамо” – “Машъал” 2:0, “Машъал” – “Истиқлол” 1:2), қимматли очколарни қўлдан чиқариб келаётганди.

4 сентябрь, сешанба куни “Машъал” жамоаси ниҳоят ушбу ёқимсиз сериясига нуқта қўйди. Аҳамиятлиси 8та тур ўтиб, “газчилар” яна “Хоразм”ни мағлуб этди. Фақат бу сафар ўйин Урганчда кечди. Эътиборлиси муборакликлар учрашувнинг 90+5-дақиқасида рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика