UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

Маъруфжон Абдисаломов: “Қўлимизда беш йилга мўлжалланган истиқболли дастур бор” Янгиликлар

Маъруфжон Абдисаломов: “Қўлимизда беш йилга мўлжалланган истиқболли дастур бор”

“Андижон” жамоаси учун жорий йилги мавсум жуда омадсиз якунланди. “Бургутлар” чемпионатни жуда бўш ўтказишган ҳолда биринчи лигага тушиб кетишди.

Мавсум давомида жамоада кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Дастлаб Бахтиёр Ашурматов андижонликларга бошчилик қилди. Кейинчалик бошқарув Ориф Маматказинга топширилди. Лекин бу мураббий ҳам вазиятни ўзгартира олмади. Шундан кейин сўнгги турларда клуб бош директори Маъруф Абдисаломов футболчиларни ўзи майдонга олиб тушди. Абдисаломов бошчилик қилган пайтда “Андижон” бирорта учрашувда ютқазгани йўқ. Аммо, шунга қарамай, жамоа барибир олий лигада ўз ўрнини сақлаб қола олмади. Бундан бир неча кун илгари «Андижон»да ўйнаган молдовиялик Андрей Бугнякнинг клуб тўғрисида билдирган фикрлари эълон қилинди. Биз мана шу масала ҳамда чемпионат якунига кўра олий лигани тарк этган жамоа билан нима учун бундай бўлгани, клубнинг кейинги режалари борасида клуб бош директори ўз фикрларини билдириб ўтди.

ЧЕМПИОНАТДАГИ ОМАДСИЗЛИК ҲАҚИДА
- Ниҳоясига етган мавсум тўғрисида нима дейишим мумкин? Биз учун умуман кутилмаган мавсум бўлди. Афсуски, мухлислар ишончини оқлай олмадик. Албатта, бундай бўлишида барчамизнинг айбимиз бор. Чемпионатнинг сўнгги турларида олий лигада қолиш учун астойдил кураш олиб бордик. Бироқ омад биздан юз ўгирди. Мен мавсум аввалида ишонч билдирган айрим инсонлар ишончимни оқлашмади. Тўғри, шундай бўлиб қолгани учун мухлисларимиз олдида афсусдамиз. Ҳеч бир жамоа олий лигадан тушиб кетамиз, деб чемпионатда иштирок этмайди. Биз ҳам астойдил ҳаракат қилдик. Кучлилар сафида қолиш учун бизда сўнгги тургача умид бор эди. Аммо бу имкониятдан фойдалана олмадик. Омад келмаса қийин экан. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Муваффақиятсизликдан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда ишлашда давом этамиз. 


БУГНЯКНИНГ ФИКРЛАРИГА МУНОСАБАТИ ТЎҒРИСИДА
-Андрей Бугнякнинг ОАВга берган интервьюсини мен ҳам ўқидим. Тўғриси, унинг гаплари мутлоқо асоссиз. Бугняк сафардаги учрашувларда ўзимизнинг ҳисобимиздан овқатланганмиз, деган гапларни айтган. Бундай бўлиши мумкин эмас. Унинг фикрларини ақлга сиғдириш қийин. Чунки профессионал клубда бундай ҳолатларга асло йўл қўйилмайди. Бугняк буни қаердан ўйлаб топган экан ҳайронман. Ундан ташқари, у жамоада пулларим ҳам қолиб кетди, энди ололмасам керак деган гапларни ҳам айтган. Ваҳоланки, унинг ўзи оилавий сабаблар туфайли уйига кетишини маълум қилди ва клубдаги ҳеч кимни огоҳлантирмасдан уйига кетиб қолди. Жамоани тарк этган кунига қадар Андрей билан тўла ҳисоб-китоб қилинган. Агар уни жамоада пули қолиб кетганда, тегишли жойларга хат ёзар эди. Тўғри, йил давомида ўзига яраша молиявий қийинчиликлар ҳам бўлди. Шунга қарамай, имкон қадар футболчиларнинг маошларини бериб боришга ҳаракат қилдик. Айни пайтда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишларини якунлаш борасида иш олиб боряпмиз. Бу борада шуни қўшимча қилмоқчиман, йил давомида жамоанинг 2013, 2014, 2015 йилги мавсумлар учун футболчилардан қолган қарзларини ҳам тўладик. Йил бошида ҳомийлар томонидан белгиланган сметада эса эски қарзларни тўлаш борасида ҳеч қандай банд йўқ эди. Ишонч билан айта оламан, бу йилги мавсум учун ҳам футболчилар ва клуб ходимлари билан тўлиқ-ҳисоб китоб қиламиз. Ҳеч кимдан қарз бўлиб қолмаймиз. Бунга жамоамизнинг имконияти етарли.   

КЛУБДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ХУСУСИДА
- Шуни айтишим керакки, “Андижон”га бир ёки икки йиллик жамоа ташкил этиш мақсадида келмаганмиз. Узоқни кўзлаган ҳолда ишга киришганмиз. Қўлимизда беш йилга мўлжалланган истиқболли дастур бор. Бу йўлда жорий йил айрим ишларни ҳам амалга оширдик. Хусусан, озиқ-овқат базасини ташкил қилдик. Ундан ташқари, ювиш-тозалаш махсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Шунингдек, 2017 йилда ичимлик суви, салфетка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Бу борада олиб борилаётган барча ишларимиз “Андижон” футбол клубини ривожлантиришга қаратилган. Мақсадимиз фақат ҳомийлар бераётган пулга қараб қолмасдан, ўз харажатларини қоплай оладиган жамоа тузишдан иборат. Айнан мана шу иш устида кечаю-кундуз тиним билмай меҳнат қилмоқдамиз. Юқорида айтиб ўтдим, бу борада дастлабки қадамларни ҳам ташлаб бўлдик. Ўйлайманки, кейинги йилларда клубимизда маркетинг тизими ҳам самарали фаолият олиб боришни бошлайди. 


ЖАМОАНИНГ КЕЛАЖАГИ ҲАҚИДА
-Очиғини айтсам, келаси мавсумни биринчи лигада ўтказамиз ёки кучлилар сафида қолишимиз ҳам мумкин деб айтишим қийин. Агар олий лигада қолсак, шуни ишонч билан айта оламанки, мухлислар умуман бошқача “Андижон”ни кўришади. Биринчи лигада ўйнайдиган бўлсак ҳам ҳаммасини бошидан бошлаймиз. Биринчи навбатда маҳаллий ёш футболчиларга эътиборни оширган ҳолда бир йилнинг ўзида кучлилар сафига қайтишга ҳаракат қиламиз. Бу йилги мавсумда ҳам Салоҳиддин Салоҳиддинов, Аброр Комилов, Алишер Абдувоҳидов, Жаҳонгир Мақсудов, Артур Маматказин сингари ёшларга ишонч билдирдик ва улар олий лигада дебют қилишди. Ёшлар билан 2018 йилгача мўлжалланган шартномалар имзолаганмиз. Сафимизда тўп сурган айрим ўйинчилар билан эса шартномалар ниҳоясига етди. Агар кимда-ким “Андижон”да ўйнашни хоҳласа ва машғулотларда ўзини кўрсатса жамоага таклиф қиламиз. Шу ўринда вилоятимизда фаолият олиб бораётган футбол мактаблари билан узвий алоқаларни йўлга қўйганимизни ҳам айтиб ўтишим керак. Бу йил бир неча бор футбол мактабларига мураббий ва ўйинчиларимиз ташриф буюриб, мастер-класслар, ёш футболчилар билан учрашувлар ўтказишди. Болалар ўртасидаги бир қатор турнирларни мураббийларимиз кузатиб боришди. Шу билан бирга клубимиз қошидаги футбол мактабларимизга ҳам эътиборни кучайтирамиз. Футбол мактабимиздаги мураббийларни “Ростов” ва “Краснодар” клубларида малакаларини ошириб қайтишлари учун Россияга юборишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, янги йилгача ўзим Португалиянинг “Порту”, “Спортинг” ҳамда Россиянинг “Краснодар” ва “Ростов” жамоаларига ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорлик борасида шартномалар тузиб келмоқчиман. Умуман олиб айтганда, келгуси 2-3 йилда “Андижон” клубида ёшларга эътибор янада яхши бўлади. Шу билан бирга жамоамиз негизини маҳаллий ўйинчилар ташкил қилади. Чунки олдимизга жамоамиз негизининг 70-80 фоизини маҳаллий ўйинчилар ташкил этишини мақсад қилиб қўйганмиз.


Бобур ТУРСУНОВ ёзиб олди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика