

“Бутун жамоа хайратда. Яхши ўйнашимиз мумкин эди. Лекин бу футбол. Энди пешқадамлар билан ўртадаги фарқни қисқартириш ўта мушкул бўлади. Биз вазиятлардан максимал даражада фойдаланишимиз керак”, - деди Феллайни.
“Манчестер Юнайтед” Премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. “Қизил иблислар” кейинги турни сафарда ўтказишади. Жозе Моуриньо шогирдлари 29 сентябрь куни Лондон шаҳридаги “Олимпийский” стадионида “Вест Хэм” меҳмони бўлишади.




