Маруан Феллаини учта ўйинга дисквалификация қилинди
Tolibjon Qosimov
29 апр 2017
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги қизил карточка учун учта ўйинга дисквалификация қилинди.
Бу ҳақда "The Independent" хабар берди. Белгиялик "шаҳарликлар" ҳужумчиси Серхио Агуэрога калла қўйгани учун майдондан четлатилган эди.