

21 ёшли бразилиялик футболчига яқин орада амалдаги жамоаси томонидан янги битим таклиф қилиниши кутилаётган эди. Вингернинг ўзи ҳам бунга қарши эмас. Яхшиланадиган келишувда ўйинчининг даромади ошиши ҳам кўзда тутилади, албатта.
Габриэль Мартинелли ушбу мавсумда жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 2 та голга асистентлик қилди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг айни пайтдаги нархи 40 млн еврони ташкил этади.



