UZ

Сўнгги янгиликлар

Марсьяль: “Рэшфорд учун хурсандман, у дунёдаги энг яхши футболчиларидан бири” Янгиликлар

Марсьяль: “Рэшфорд учун хурсандман, у дунёдаги энг яхши футболчиларидан бири”

Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида ўтган МЮ – “Лейпциг” баҳсидан (5:0) кейин Антони Марсьяль учрашувда хет-трикка эришган жамоадоши Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.

“Рэшфорд учун жуда хурсандман, у қойилмақом футболчи. Рэшфорд ниҳоятда иқтидорли, уни дунёдаги энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайман. У ижодий тарафдан деярли барча нарсага қодир. Маркус билан бирга ўйнаш жуда ёқимли. Жорий мавсум у янада кўпроқ голлар уришига умид қиламан. Биз ҳар бир мусобақада муваффақиятга эришишни хоҳлаймиз”, дейди француз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
30 окт 04:32:21
ACM Man Utd
xursand bolmay ozingam organ goo urishi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика