Марсело ПСЖ билан ўйнаш мақсадида физитерапевт билан ишламоқда

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018, 20:14
"Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур учрашувида (5:3) жароҳат олган "Реал" ҳимоячиси Марсело физиотерапевт назоратида ишламоқда.

Футболчи тезроқ сафга қайтишга умид қилмоқда. Марселонинг мақсади - ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида иштирок этиш.

Марсело олган жароҳатнинг даражаси тиббий текширувдан сўнг, сешанба куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca