Марсело Диас: “Испания терма жамоаси босим остида бўлади”

Narzulla Saydullayev
18 июн 2014, 12:30
Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марсело Диас испанларга қарши бўладиган иккинчи тур ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди. Кураш қийин кечади деб ҳисоблайди Диас.
“Бу ўйин иккала жамоа учун осон бўлмаслиги аниқ. Биз ўз мақсадимизга прессинг ва қарши ҳужумлар орқали эришмоқчимиз. Испания терма жамоасида доимо ўз олдига буюк мақсадлар қўйган дунёнинг энг яхши футболчилар ўйнашади. Улар катта босим остида бўлишади , чунки уларга фақат ғалаба керак. Биз ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз” – дейди футболчи “Маrcа”га.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›