UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  4 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  3 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  148 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  14 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  11 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3

"Марсель" билан Лига 1'да кумуш медалларни қўлга киритган Сампаоли клубдан кетди Янгиликлар

"Марсель" билан Лига 1'да кумуш медалларни қўлга киритган Сампаоли клубдан кетди

Хорхе Сампаоли ортиқ "Марсель" бош мураббийи эмас.

Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишди.

62 ёшли аргентиналик мутахассис раҳбариятнинг ноаниқ трансфер сиёсати туфайли жамоадан кетиш ташаббуси билан чиқди. У клубдан Чемпионлар лигаси учун тажрибали ўйинчиларни сотиб олишни сўраган ва ҳозирча "Велодром"га фақат "Гавр"дан Исаак Туре етиб келган.

Сампаоли 2021-йилнинг февралидан бери “Марсел”га устозлик қилиб келади ва унинг қўл остида жамоа барқарор натижа кўрсатиб бораётганди. 2021/22 йилги мавсумда жанубликлар Лига 1'да 2-ўринни эгаллади, Конференция лигасида эса ярим финалга қадар етиб борди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Сампаолининг кетиш қарори жуда тез қабул қилинган, шунинг учун "Марсел"да ҳали унинг ўрнига номзодлар йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика