“Марсель” Альваро Перейрага асосий даъвогар саналмоқда

3 янв 2014, 11:19
Франциянинг “Марсель” клуби “Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Альваро Перейрани сотиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Французлар футболчининг трансфери бўйича “Интер” билан бир қатор муваффақиятли музокаралар олиб боришди ва бошқа даъвогарларга нисбатан уругвайлик ўйинчини сотиб олишга яқин туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Перейрага “Суонси” ва “Галатасарой” клублари ҳам қизиқишмоқда.


Манба: soccer.ru