Мароттанинг маълум қилишича, "Ювентус" Погба борасида МЮ билан боғланмаган

Aslanov Jasurbek
16 июл 2016, 12:12
"Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши борасидаги маълумотларга изоҳ берди.

Мароттанинг сўзларига кўра, "Ювентус" Франция терма жамоаси футболчиси борасида инглиз клуби билан боғланмаган ва ОАВ тарқатган маълумотлар ёлғон.

Олдинроқ 23 ёшли футболчи 120 млн. евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтиши эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportitalia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›