
Ҳозирча мухлислар гуруҳнинг муштлашувига нима сабаб бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо ушбу жанжал "Рожа"нинг мухлисларининг илк тартибсизлиги эмас. Бу сафар муштлашувда 2 киши ҳалок бўлди, яна 49 киши жароҳатланди. Шикастланганлар орасида тартибсизликларни тўхтишга уринган полициячилар ҳам бор.
Маҳаллий федерация "Рожа"ни 5 та учрашувни мухлисларсиз ўтказиш билан жазолади ва 9,2 минг евро жаримага тортди.