Марокаш миллий жамоаси форварди “Севилья”га ўтди

Eldor Akmurzayev
16 янв 2020, 19:45
“Леганес” ҳужумчиси Юссуф Эн-Несири “Севилья” аъзосига айланди.

22 ёшли форвард янги жамоаси билан 5,5 йиллик келишувга эришди. Унинг трансфер суммаси эса 20 млн. еврога баҳоланмоқда.
Марокашлик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 18 ўйинда қатнашиб, 4+2 натижага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги шогирдлари Испания чемпионатининг илк даврасидан кейин 35 очко тўплаган ҳолда 4 ўринда бормоқда.  

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SevillaFC