

Футболчи фаолиятини қаерда давом эттиради? Бу борада унинг ўзига юзланганимизда қуйидагича жавоб берди.
"Ҳали бирор нарса дея олмайман. Бу борада бир қарорга келмадим. Лекин Ўзбекистонда қолишни истайман. Янги таклиф кутмоқдаман. "Насаф" билан ўтган мавсум ажойиб натижалар қайд этдик, кумуш медалларга эга чиқдик",- дейди Станоевич.
Маълумот ўрнида: Марко Станоевич жорий мавсумда "Насаф" сафида 24 ўйинда 6та гол уриб, 1та голга асситентлик қилди.



