

"Ғалабали йўлга қайтиб олдик деб ўйлайман. "Олимпик" билан оддий ўйин бўлмади. Рақиб сафида тезкор ва техник кучли футболчилар бор эди. Албатта, иккинчи даврани барқарор ўтказишга ҳаракат қиляпман, чунки 6 ой давомида майдонга чиқмадим. Жамоага ёрдам бериш иштиёқида майдонга тушяпман.
ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа. Ҳозир 3 та фронтда ҳам курашни давом эттирмоқдамиз.
"Ал Садд" билан ўйинда бутун Ўзбекистон биз билан бирга бўлади. Қандай рақиб билан ўйнасак ҳам, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак", – дейди Марко Станоевич.
ОЧЛ 2-тури доирасидаги "Насаф" – "Ал Садд" баҳси 2 октябрь куни 21:00 да старт олади.



