UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  0 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   0 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  9 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  10 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  8 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик" Янгиликлар

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик"

"Сўғдиёна" клуби ҳимоячи Марко Колакович билан янги шартнома имзолади.

Клуб ушбу хабарни расман тасдиқлаганидан кейин Марконинг келишувни узайтиргани борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ҳа, клуб билан шартномам муддатини узайтирдим. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, бу амалга ошди. Кеча клуб билан 2023 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоладим. 

Албатта, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди, лекин мен "Сўғдиёна"да уч мавсумни муваффақиятли ўтказдим. Шу сабабли яна жамоада қолиш таклифига розилик билдирдим. 

Улуғбек Бакаевнинг истеъфоси? Ўйлайманки, у "Сўғдиёна"ни юқори савияга кўтарди. Клубни янада ўсишига кўп хизмат қилди. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилар ундан кўп яхши жиҳатларни ўрганди. Умуман олганда, Бакаев ҳақида кўп гапириш мумкин. 

Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни қўйганмиз. 2022 йилда эриша олмаган натижаларимизга кейинги йилда эришмоқчимиз. Раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аниқ мақсадлар ҳақида мавсум бошланган вақтда яна гаплашамиз", – дея сўзини якунлади Марко Колакович.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика