UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  0 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  1 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  7 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  1 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  6 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  54 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан" Янгиликлар

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Футболчиларимиз “Миллий” стадионда Сурия термасига қарши баҳс олиб боришади. Сурия терма жамоаси айрим сабабларга кўра иккига бўлинган ҳолда Тошкентга ташриф буюрди. Жамоанинг бир қисми 4 сентябрь куни эрта тонгда Истанбул - Тошкент авиарейси орқали етиб келган бўлса, бош мураббий ҳамда қолган футболчилар шу куни кечки пайт ташриф буюриб, пойтахтимиздаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Меҳмонхонга борганимда сурияликлар устози Бернд Штангега ёрдам бериб келаётган мураббийлардан бири Марко Кампфе билан танишиб қолдим. Ўзаро танишувдан сўнг Марко терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаётганини айтди. Бернд Штанге германиялик мутахассис эмасми, мураббийлар штабига ҳам ўз ватандошларини таклиф этган экан. Танишувдан сўнг Марко Кампфени суҳбатга тортдим.

- Сурия терма жамоасида қачондан бери ишлаяпсиз?
- Ёзнинг биринчи ойидан бери. Жаҳон чемпионатидан олдин Сурия Австрияда ўқув-машғулот ташкил этганди. Бу менинг янги жойдаги илк машғулотим бўлди. Шартномага кўра мен фақат ФИФА кунларида терма жамоага ёрдам бераман, бошқа пайт Германияга қайтиб клубдаги ишимни давом эттираман. 

- Бернд Штангенинг сизни ишга таклиф этиши қандай рўй берди?
- Мен бунгача Германиянинг учинчи дивизиони вакили “Халлечес ФК”да ишлаб келаётгандим. Баҳорда чемпионат якунига етганидан сўнг шартномам тугади. Шундан сўнг жаноб Штангедан қўнғироқ бўлди ва ўзи билан бирга ишлашни таклиф этди. Маълумот учун, биз Штанге билан битта шаҳарда истиқомат қиламиз ва бир-биримизни қарийб 20 йилдан бери биламиз. 

- Ҳозир суриялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада?
- Ўртача десам бўлади. Чунки араб давлатларида миллий чемпионат энди бошланди. Ҳали кўп ўйинчилар юқори формага кириб олгани йўқ. 

- Сизнингча, суриялик ва сиз билан ишлаган германиялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати орасида фарқ борми?
- Жисмоний ҳолат бўйича фарқ ҳар доим бўлган. Ҳозир терма жамоада суриялик футболчилар уч тоифага бўлинган: Европада ўйнаётганлар, араб клубларида ўйнаётган футболчилар ва Суриянинг ўзида тўп тепаётган футболчилар. Фарқ қайси томонлама бор? Футболда бой ва камбағал клублар бўлади. Бой клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ишлайди ва улар футболчининг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришади. Пули кам клублар эса кўпинча бундай мураббийга эҳтиёж сезмайди. Шу боис Сурия йиғинида қатнашаётган ҳамма футболчининг жисмоний ҳолатини зўр дея олмайман. Легионерлар ва Саудия Арабистони клубларида ўйнаётган футболчиларда бу борада муаммо йўқ, лекин маҳаллий ўйинчилар билан кўпроқ ишлашга тўғри келяпти. 

- Демак, бошқалар билан кўпроқ ишлаш керак бўлади.
- Ҳа, шундай. Лекин мен машғулот пайтида футболчи ажратмайман ва ҳаммага бир хил юклама беришга ҳаракат қиламан. Чунки жамоада 20-22 футболчи шуғулланади ва ҳар бир ўйинчи билан алоҳида ишлашнинг имкони бўлмайди. Машғулот пайтида мураббий берган юкламаларга қараб футболчининг жисмоний ҳолатини кўриб олиш мумкин. Мен фақат дарвозабонлар учунгина алоҳида дастур ишлаб чиқишим мумкин, чунки улар алоҳида шуғулланади. 

- Замонавий футболда жисмоний ҳолат биринчи даражага чиққан, тўғрими?
- Тўғри, ҳозир ҳамма ерда бақувват футболчилар керак. Лекин жисмоний тайёргарликни ҳамма ҳар хил тушунади. Бу мен учун футболчининг фақат залга бориб машқ қилиши дегани эмас. Футбол аввало ақлий ўйин, ўйинчилар майдонни кўриш қобилиятини яхшилашлари лозим. Шу боис мен фақат жисмоний машқлар бериш билан чекланиб қолмайман. Керак бўлса, ўйинчиларни майдонни қандай кўришга ҳам ўргатаман. 

- Германияда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиш қийинми?
- Бизда ўқиш жуда қаттиқ, ҳаммаси назорат остида. Ўқиб бўлгач иш топиш янада мураккаб. Масалан, мен зўрға учинчи-тўртинчи дивизион клубларидан иш топганман. 

- Германия терма жамоаси ўйинига қараб аксар футболчиларнинг бақувват эканини кўрамиз. Улар бўйдор ва чидамли. Бунинг асосий сабаби нимада? Гап витаминлардами?
- Йўқ, витаминларда эмас. Ҳамма гап футболчига ёшликдан тўғри эътибор беришда. Бизда скаутинг тизими жуда ривожланган. Бирорта болакай мураббий кўзига тушдими, доим эътиборда бўлади. Германияда мураббийлар футболчиларни мунтазам  кузатиб юришади ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Мен шундай ўйлайман: ҳадеб шуғулланиш муҳим эмас, футболда энг муҳими иқтидор. Чунки иқтидор бўлмаса, қанча шуғулланганинг билан барибир футболчи чиқмайди. Айтайлик, мен ҳар куни жисмоний машқларни бажаришим мумкин, лекин тўп тепишга лаёқатим бўлмаса яхши футболчи бўла олмайман. 

- Нима деб ўйлайсиз, ўта иқтидорли футболчи Мессига жисмоний машқлар қанчалик керак?
- Машғулот ҳаммага керак. Месси бақувват бўлиш учун шуғулланмайди. Чунки унинг гавдаси шундоқ ҳам кичик. У жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаради. Одатда футболчиларга икки хил ҳолатда жисмоний машқлар керак бўлади. Биринчиси, бақувват бўлиш учун. Иккинчиси, жароҳат олмаслик учун. Футболда жароҳатлардан қочиб фаолиятни узоқ давом эттириш мумкин. Жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаришга тўғри келади. Шу боис ҳам Месси жароҳат олмаслик учун шуғулланади. 

- Тошкентга келганингиздан сўнг дастлабки таассурот қандай бўлди?
- Аэропортдан чиқишимиз билан ёқимли ҳавони туйдим. Соат эрталаб олти эди. Ҳаво тоза, кўчада машина кам экан. Йўллар кенг ва озода. Тошкент бирданига менга ёқиб қолди. Лекин аэропортда дилни хира қилган воқеа ҳам бўлди. Биз вақтида виза ололмай бир соатча қолиб кетдик, бу эса менга ёқмади. Қолаверса, атиги бир ҳафталик виза учун 40 евро тўлашга тўғри келди. Менимча, бу жуда қиммат бўлса керак. Қолган барчаси жойида.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика