Маркиньос: "Челси" тўсиғидан ўтиш осон бўлмайди"

15 дек 2014, 22:19
ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи қуръасидан кейинги фикрларини билдирди.

Бу босқичда фақатгина топ клублар иштирок этишади. Жиддий баҳсда катта тайёргарлик кўрамиз. "Челси" тўсиғидан ўтиш осон бўлмайди. Бунақанги ўйинларда ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ўйншашимиз лозим. Ўтган мавсум "Челси" бизларни мусобақадан чиқариб юборганди. Бу нарса бизга катта дарс бўлади.


Эслатиб ўтамиз, ПСЖ жамоаси Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалида "Челси" билан беллашадиган бўлди.


Манба: soccer.ru