UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  0 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Маркес Лопес: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини яхши таҳлил қилгандик" (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Маркес Лопес: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини яхши таҳлил қилгандик" (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан сўнг Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган дарвозабон Мешал Баршам матбуот анжуманида қатнашди.

— Жаноб мураббий, ғалаба билан табриклайман. Нега Ҳасан Ал Ҳайдосни эрта захирага олдингиз?

— Биз бу учрашувда ғолиб бўлдик. Менимча, бундан муҳим саволлар бор. Ал Ҳайдоснинг захирага олиниши ўйиндаги ҳар доимги ўзгаришлардан бири бўлди. Бошқа савол берсангиз яхшироқ бўларди.

— Мешал Баршам, пенальтилар сериясидаги тўртинчи ва бешинчи зарбани қойилмақом тарзда қайтардингиз. Сизга зарба пайт ҳеч қаёққа сакрамаслик фикри қаердан келди?

— Илиқ фикрлар учун раҳмат. Қатар терма жамоасининг барча мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Пеналтилар сериясига келсак, озгина омадим келди. Бироқ, асосий фактор айнан пенальтилар сериясига яхши тайёргарлик кўрганим ва рақибни ўрганиб чиққаним деб ўйлайман.

— Машел, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганингиз билан табриклайман. 5, 10 ва 26-рақамли футболчилар берган зарбани қайтаришни уддаладинг. Бу қандай содир бўлди? Қандай қилиб ўртага берилган зарба йўналишини топа олдингиз?

— Бу футболчилардан бири билан "Насаф"га қарши ўйинда тўқнаш келганман. 10-рақамли футболчи ҳам менга таниш, у ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим.

— Жаноб мураббий, ярим финалда Эронга қарши тўқнаш келасиз. Ушбу ўйин ҳақида гапирсангиз?

— Катта ўйин бўлади. Ҳозир яхши тикланиб олиш ҳақида ўйлаш керак. Бизда етарлича вақт бор. Ҳозир эса биринчи навбатда ғалабани муносиб нишонлашимиз керак.

— Жаноб Лопес, Қатар терма жамоасини қабул қилиб олганингизга кўп муддат бўлмади. Шунга қарамай, терма жамоани ярим финалга олиб чиқдингиз. Бу сизнингча яхши натижами?

— Албатта, биз ҳар бир ўйинда ғолиб бўлиш учун ўйнаймиз. Ҳозирги ҳолатимизда ярим финал биз учун яхши натижа, аммо асосий мақсадимизга ҳали етганимиз йўқ. Яна иккита ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз.

— Жаноб мураббий, ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоасининг кучсиз жиҳатлари сўралганда ҳозир айтсам режаларим очилиб қолади дегандингиз. Бугун сиз ғалаба қозондингиз, ҳозир Ўзбекистон терма жамоасининг заиф нуқталари ҳақида гапира оласизми, умуман ўйинга қандай режа билан тушгандингиз?

— Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини яхши таҳлил қилгандик. Уларнинг қайси жиҳатларда кучли эканлигини жуда яхши билардик. Камчиликлар ҳақида гапирсак, ўйиндан олдин аниқ режага таянгандик. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги икки нафар ўйинчиси жуда тезкор (Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев — Championat.Asia) эди ва уларни ёпишимиз талаб этиларди. Агар шу икки ўйинчи нейтраллаштирилса ғалаба бизники бўлишини билардик. Мақсадимиз айнан шу эди ва буни уддаладик. Ўйиннинг бошида гол уриб олдик, кейин эса асабийлашганимиз сабабли ўйинимиз сифати тушиб кетди, иккинчи бўлимда эса тўп ўтказиб юбордик. Аммо, ўйинни охиригача олиб бориб якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика