UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  414 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

Марказобод — «Футболимиз келажаги» турнири ғолиби Янгиликлар

Марказобод — «Футболимиз келажаги» турнири ғолиби

Мамлакатимиз болалар ва ўсмирларининг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Футболимиз келажаги» анъанавий турнирининг финал босқичи пойтахтимиздаги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуида бўлиб ўтди.
Маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган мусобақа уч ёш тоифасида – 9-10, 11-12 ва 13-14 ёшли болалардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан футбол жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди.

9-10 ёшли болалар ўртасида Боғдод туманидаги Самарқанд маҳалласи жамоаси биринчи, Бухоро шаҳридаги Ашфор маҳалласи жамоаси иккинчи, Жомбой тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

11-12 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи жамоаси бош совринни қўлга киритди. Пастдарғом туманидаги Синчи маҳалласи жамоасига иккинчи, Жиззах туманидаги Зиёкор маҳалласи жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

13-14 ёшли футболчилар ўртасидаги учрашувларда Сариосиё туманидаги Гулобод маҳалласи, Жиззах туманидаги Қатортол маҳалласи ва Наманган шаҳридаги Умид маµалласи жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

— Маҳалламизда уч мингга яқин аҳоли яшайди, — дейди Тўрткўл туманидаги Марказобод маҳалласи фаолларидан бири Улуғбек Ҳусайний. — Уларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.  Маҳалламизда ёшларга спорт билан шуғулланиш учун барча зарур шароит яратилган. Бу эса уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида жуда қўл келаётир. Тўрт йилдирки, маҳалламиз ёш футболчилари мазкур турнирнинг финал босқичида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Ёш футболчиларимиз бу йилги турнирда бош совринни қўлга киритиб, маҳалламиз номини бутун мамлакатимизга танитганидан жуда хурсандмиз. Бу ютуқ келажакда маҳалламиз фарзандларининг жисмоний тарбия ва спортга бґлган қизиқишларини янада ошириши шубҳасиз.

Суратда: турнир ғолиби — «Марказобод» маҳалласи ёш футболчилари.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика