UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  5 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  3 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  1 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  32 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  4 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3

Марказий ўйинга тайёрмисиз? Янгиликлар

Марказий ўйинга тайёрмисиз?

Бугун бўлиб ўтадиган иккита баҳс билан Суперлига 17-турига старт берилади.

Бугун Наманганда аншлаг бўлиши кутилмоқда. Зеро "Навбаҳор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади. Ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки мухлислар чемпионлик йўлида ҳаракат қилаётган икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбати 19-9. Наманганликлар бунгача ўтказилган 16та ўйинда 9 бор зафар қучиб, 5 марта дуранг ўйнаган ҳамда икки бор мағлуб бўлган. 

"Пахтакор" ҳисобида эса "Навбаҳор"дан атиги бир очко кам, яъни 31 очко мавжуд. Бугунги ўйин яна шуниси билан қизиқки, буни чемпионлик баҳси дея олдмасак-да, чемпионликка таъсир кўрсатадиган ўйин дея оламиз. Шу боис ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқса керак. 

Бугунги беллашув "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги 9-ўйини бўлади. Самвел Бабаян шогирдлари шу пайтгача уйда ўтказилган ўйинларда 15 очко жамғаришган. Тўплар нисбати 9-3. 

"Навбаҳор" уйда: 

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - мағлубият, 1:2

"Бунёдкор" - ғалаба, 2:1

"Нефтчи" - дуранг, 0:0

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Металлург" - дуранг, 0:0

"Сурхон" - ғалаба, 2:0

"Навбаҳор" бу йил Суперлигада икки бор мағлубиятга учраган бўлса, шундан биттаси уйдаги ўйинда рўй берди. "Лочинлар" 5-тур учрашувида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Яна бир мағлубият сафарда айнан бугунги рақиб "Пахтакор" билан рўй берган. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлганидан бери қаторасига 11та беллашувда ютқазгани йўқ. Буни ҳам ажойиб кўрсаткич деса бўлади.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда 2тадан кўп гол ура олмаяпти. 


Энди "Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа Максим Шацких қўл остида бугунги ўйинга тайёргарлик кўрди. Аввалги мураббий Славче Войнески Тошкентда бир амаллаб "Навбаҳор"ни мағлуб эта олганди. Бугун Шацких жамоаси қандай натижа кўрсатишини ўйин тугагач билиб оламиз.

Сафарда ҳозирча 9та учрашув ўтказган "Пахтакор" 5 ғалаба, 4 дуранг қайд этиб 19 очко тўплади. Биласизми, "Пахтакор" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 14-4. 

"Пахтакор" сафарда:

"Динамо" - ғалаба, 2:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - дуранг, 1:1

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - дуранг, 2:2

"Қизилқум" - ғалаба, 2:0

"Нефтчи" - ғалаба, 2:0

Факт: "Пахтакор" бу мавсум сафарда ғалаба қозонган ўйинларда фақат 2:0 ҳисобида ютиб келяпти. Яна бир маълумот, "Пахтакор" сафарда ҳозирча битта учрашувда 2тадан кўп гол ургани йўқ.

Бугунги баҳс яна шуниси билан муҳимки, Самвел Бабаян ўзини халққа танитган ва бир неча йиллар ишлаган "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика