UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

Марказ Канада билан бўлган музокарани тасдиқлади Янгиликлар

Марказ Канада билан бўлган музокарани тасдиқлади

Бугун ФИФА расмий сайтида Канада терма жамоасининг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Лекин ҳозирча бу ўйиннинг ўтказилиши юзасидан расмий шартнома имзоланмаган. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ЎФФ Терма жамоалар маркази бош директори Асқар Толибжонов билан боғландик.

"Ҳақиқатдан ҳам Канада футбол федерацияси бизга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу борада улар бизга 7 июнь куни Австрияда учрашув ташкил этишни тавсия қилишди. Лекин бу биздаги ягона таклиф эмас. Шунингдек, биз яна 15та давлат футбол федерациялари билан музокара ўтказяпмиз. Улар орасида Исроил ва Хорватия терма жамоаларини кўрсатиш мумкин. Канада таклифи расман кучга кирадими-йўқми, буни қолган терма жамоалар билан бўладиган музокараларимиз ҳал қилади", - деди Асқар Имомжонович.

- Таиландда бўлиб ўтадиган "Қирол Кубоги" мусобақасида терма жамоамиз иштирок этадими?
- Йўқ. Боиси, 7 июнь санаси учун бизда бошқа савияли терма жамоалар билан музокаралар кетяпти. Ҳозир нафақат июнь ойи учун, балки 2016/17 йил тақвими асосида ҳам терма жамоалар билан музокаралар олиб бораяпмиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика