UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  51 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Марҳум Николай Ширшов оиласига ёрдам беришни хоҳлайсизми? "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувига марҳамат! Янгиликлар

Марҳум Николай Ширшов оиласига ёрдам беришни хоҳлайсизми? "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувига марҳамат!

Николай Ширшов... Бу номни эшитганда кўпчиликнинг ҳаёлидан термамиз таркибида узоқ вақт давомида 22-рақам остида ҳаракатланган футболчи келиши шубҳасиз.

Айниқса, 2002 йилги ЖЧ саралаши доирасидаги Хитойга қарши сўнгги ўйин мухлисларнинг ҳали ҳам ёдида бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, сўнгги ўйинда ҳам бизда ҳеч бўлмаганда плей-оффга чиқиш учун назарий имконият бор эди. Бунинг учун термамиз бу баҳсда ғалаба қозониши, гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ҳисобланган, БАА - Уммон баҳсида эса меҳмонларнинг қўли баланд келиши керак эди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда, Ширшов хитойликлар дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилди ва бу қувончини мухлислар билан баҳам кўрди. Бу хурсандчиликнинг сабаби эса стадионда БАА - Уммон баҳсида, меҳмонларнинг қўли баланд келгани ҳақида нотўғри маълумот кетгани сабаб бўлган эди. Кейинчалик эса, ғалаба қозонганимизга қарамай плей-оффга илина олмаганимиз ойдинлашганди.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Ширшов Россияда ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келаётганди. 2021 йилнинг 28 декабрь куни нохуш хабар барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини ранжитди: Николай Ширшов вафот этди...

Унинг ўйинларини кўриб катта бўлган инсонлар бунга ишонишмасди. Афсуски энди у орамизда йўқ. Бир неча йил давомида "Пахтакор" клубида тўп тепган Николай Ширшовни "халқ жамоаси" ёдидан чиқариб қўйгани йўқ.

29 июнь кунги "Бунёдкор"га қарши баҳсда мухлислар харид қилган чипталардан тушган маблағ тўлиғича Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади. Шундай экан чоршанба кунги баҳсда стадионга ташриф буюришни ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшингизни сўраб қоламиз.




Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви 29 июнь куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 18', Фаррух Сайфиев - 86'

Суперлига. 13-тур

29/06/2022, 20:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 51', Умарали Раҳмоналиев - 81', Умарали Раҳмоналиев - 90'

45'
90'
18'  Аббосбек Файзуллаев
67'  Хожимат Эркинов
73'  Диёр Холматов (Хожиакбар Алижонов)
86'  Фаррух Сайфиев
46'  Фарход Мирахматов (Билол Туплиев)
51'  Жасур Ҳакимов
56'  Францис Нарх (Усмонали Исмоналиев)
72'  Жасур Ҳакимов (Расул Йўлдошев)
81'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев (Ғайрат Азизхўжаев)
90'  Иброҳим Томива (Ҳусайин Эргашбоев)

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика