UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  4 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  13 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  10 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  19 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  15

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик” Янгиликлар

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик”

Осиё чемпионлар лигаси жавоб финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккала жамоа устозлари иштирок этишди.
Ёнг СУ ЧОЙ (“Сеул” ФК бош мураббийи): - Биринчи бўлимда рақибга кўплаб имкониятларни тақдим этдик, лекин тенгликни сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда эса рақибнинг ҳужумдаги легионерлари хавфли вазиятларни юзага келтиришди ва гол уришди. Биз дарҳол бунга жавоб қайтардик. Шундан кейин яна имкониятлар бўлди, бироқ баъзи майда хатолар умумий ғалабага камлик қилди. Турнирдаги илк ўйинимизни ўтказганимиздан буён футболчилар фақат олдинга қараб юришди. Бир неча бор ғалабалардан қувондик, бироқ футболда фақатгина чемпионлик қувониш учун асосий сабаб бўла олади. Биз эса бунга эришмадик. Шу сабабли қалбимизда ғамгинлик сезяпмиз. Лекин бу футбол.

Марчелло ЛИППИ (“Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи):
- Барчаси режамиз бўйича кетди. Танаффусгача устунликни ҳисобда акс эттирмадик. Иккинчи бўлимда Мурики ва Элкесон кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Ҳисоб очганимиздан кейин тезда гол ўтказиб юбордик ва бу ёғига барчаси 50га 50 бўлиб қолганди. Яна бир гол бизга қимматга тушиши мумкин эди. Лекин барчаси биз учун яхши якун топди ва мусобақада ғолиб чиқдик. Менимча, биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик. Бунга арзийдиган ўйин намойиш қилдик. Нимчорак, чорак ва ярим финалда рақибларни уйда ва меҳмонда доғда қолдирдик. Финалда ҳам ҳар 2 ўйинда яхшироқ ҳаракат қилдик. УЕФА Чемпионлар лигасида “Милан” 2003 йил қаторасига 3 баҳсда дурангга эришиб, ғолиб бўлганди. Бу йил Осиё жамоалари орасида совринга энг муносиби бизнинг жамоа эди.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика